RU

Последние новости

02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  0 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  4 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  10 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  7 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  31 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3

Нодир Элибоев: Осиё чемпионатига чиқиш вазифани уддаладик Новости

Нодир Элибоев: Осиё чемпионатига чиқиш вазифани уддаладик

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи 2-турида Туркманистон билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдан сўнг терма жамоа бош мураббийи ассистенти, терма жамоанинг собиқ аъзоси Нодир Элибоев ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда ўйин ҳақидаги фикрлари, қўлга киритилган ОЧ йўлланмаси ва бўлажак беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Туркманистон терма жамоаси дастлабки дақиқалардан фаоллик кўрсатиб, кўплаб вазиятларга эга бўлди. Йигитларимиз эса аксинча ўйинни жуда суст бошлашди. Бахтимизга Рустам Умаров бир неча вазиятларда ўз маҳоратини кўрсатиб, жамоамизни муқаррар голлардан сақлади. Иккинчи бўлим умуман бошқача кўриниш олди. Устунлик биз томонга ўтди ва рақибга эркин ўйнаш учун имконият бермадик.

Ўтказиб юборилган голларга келсак, биринчи голни 10 метрлик нуқтадан, иккинчисини эса рақиб ўйновчи дарвозабонни туширганидан кейин қўйиб юбордик. Учрашувнинг якуний натижаси ва йигитларнинг ўйинидан кўнглимиз тўлди. Олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилганди ва биз буни уддаладик. Қирғизистонга қарши ўйин бугунгисидан осонроқ кечади деб ўйлайман. Умид қиламанки, сўнгги беллашувда ҳам ғалаба қозонамиз”, – деди Нодир Элибоев.

Терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси таркибдаги хато ва камчиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, уларнинг барчаси ўйиндан-ўйинга бартараф қилинаётганини билдирди.

“Албатта, камчилик ва хатолар, ўйинчиларга эътирозлар бўлади. Аммо буларнинг барчасини ўйиндан-ўйинга бартараф қилиб бораётганимиз кишини хурсанд қилади. Иш бўлаётган ҳар қандай жойда камчилик ва хатолар учраб туради”, – дея ўз фикрига якун ясади Нодир Элибоев.  

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон футзалчиларига қарши майдонга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика