RU

Последние новости

09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди" Новости

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди. 

- Терма жамоамизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдаланишда оқсаш кузатилди. Шуни эвазигами ёки омад келмагани туфайлими Ироққа ютқаздик. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Омад келмади демаган бўлардим. Ўйинни жуда ёмон бошладик. Энг асосийси, йигитларимиз рақибга нисбатан ҳурматсизлик қилиб майдонга тушишди, яъни 100 фоиз ютамиз деб ўйлашди. Бу – спорт. Уни алдаб бўлмайди. Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди. 2 та тўп ўтказиб юборганимиздан кейин фақат ҳужум қилдик, лекин қайта тикланиб олиш қийин бўлди. Кўплаб голли вазиятларни кўкка совурдик, шуни эвазига яна асабийлашдик. Ўйлайманки, бу яхшиликка. Бундан хулоса чиқарамиз. 

- Ироқда эронлик мураббий ишламоқда. Ўзингиз ҳам кўп марта ироқликларга қарши тўп тепгансиз. Ҳозирги термада эронлик мураббий ишлаётгани таъсири сезилдими?

- Албатта. Яхши мураббийни жалб қилишган. Иши сезилмоқда. Ўйинида мазмун бор. Ироқ терма жамоасига Осиё чемпионатида омад тилаб қолган бўлардим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика