RU

Последние новости

17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  1 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  3 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  5 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди" Новости

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Биз эса мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Пахтакор" билан ўйинда "Андижон"нинг режалари иш берди десак тўғри бўладими? Умуман ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Нафақат "Пахтакор", балки аввалги учрашувда "Насаф"га қарши ҳам яхши ўйин ўтказган эдик. Жамоа Ёрқин ака Назаровни бошқарувига ўтгач услубимиз ҳам ўзгарди. Мавсум бошида асосий таркибга кира олмаётган футболчиларга ишонч билдирилмоқда. Барча ўзига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда. Бевосита ўйин ҳақида тўхталсам, чемпион жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Бироқ бизда ортга йўл йўқ эди. Кўп очколарни бой бердик. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа илинжида ўйнамоқдамиз. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизда бошқа йўл қолмаганди. Ҳужумларни кўпайтирдик, вазиятлар яратдик. Жамоадошларимга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйинда шундай катта иштиёқ билан тўп тепсак ғалабани қўлга кирита оламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда жамоа бор кучи билан олдинга ўтди. Билишимизга қараганда мукофот пули икки ҳисса оширилган экан. Бу ҳам катта мотивация бердими?

- Ҳа, шундай бўлгани рост. Лекин бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди. 

- Терма жамоа йиғинлари сабаб юзага келган танаффусда Ёрқин Назаров нимани ўзгартира олди?

- Мавсум бошида жисмоний ҳолатимиз устида ишламаганимиз кўриниб қолди. Танаффусда мураббийлар кўпроқ шунга урғу беришди. Эътибор бераётган бўлсангиз жамоамизда сўнгги дақиқаларда чарчоқ аломатлари сезилмаяпти. 

- Иккинчи даврада таркиб кучайтирилиши билан натижалар ҳам ўзгариши мумкинми?

- Ҳа, трансферлар ойнаси вақтида янги футболчилар жалб қилинади. Ҳар бир чизиқда рақобат бор жойда ўсиш ҳам бўлади. 

- Орада маълум вақт жамоани тарк этдингиз. Лекин дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар кузатилгач қайтдингиз. Мана шу жараёнга аниқлик киритиб ўтсангиз...

- Бир муддат жамоани тарк этдим. Бунга сабаб мураббий бўлган. Натижага бош мураббий жавоб беради. Бизда эса акси кузатилди. Муваффақиятсизликларда фақат мени сабаб қилиб кўрсатишди. Кейин эса айб фақат футболчиларда эмаслигини тушуниб етишди. Биз бир жамоамиз. Мағлубият ҳам, ғалаба ҳам жамоаники. Кўриб турганингиздек мураббий ўзгаргач ўйинимизда ҳам ижобий томонга ўзгариш кўзга ташланмоқда. Ҳар бир ўйиндан кейин қайсидир футболчини айбдор қилиш футболчига яхши ўйнаши учун катта таъсир қилади. Футбол эса хатоларсиз бўлмайди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика