Нимели Ўзбекистонда қолмайдиган бўлди
03 июл 21:22
Новости
Нимели Ўзбекистонда қолмайдиган бўлди
"Сурхон" ҳужумчиси Силванус Нимели Ўзбекистон клубларига ўтмайдиган бўлди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, футболчига Россия премьер-лигаси клуби жиддий қизиқиб қолган. Тез орада унинг янги клуби маълум бўлади.
Ҳужумчи бу мавсум бошида жароҳат олгач жуда кам ўйинда майдонга тушди. Ўтган мавсум футболчи "Сурхон" таркибида 30 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та ассист қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Нимели ушбу мавсум Суперлигада умумий ҳисобда 106 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Комментарии