Златан охирги марта қачон йиғлаган?
03 ноя 11:16
Новости
Златан охирги марта қачон йиғлаган?
Швециялик афсонавий ҳужумчи Златан Ибрагимович сўнгги бор қачон кўзёш тўккани ҳақида гапирди.
"Охирги марта "Мальмё"дан ҳақимни ололмай йиғлаган эдим. Лига раҳбариятига хат ёзиб, "Мальмё"га олиб келган барча очколаримни олиб қўйишларини сўраганман. Лига кенгаши шундай деганди: "Сенинг пулларинг ота-онангга тўланди, чунки қонунга кўра, сен расмий маош олиш учун жуда ёшсан".
Лига раҳбариятига, модомики шундай экан, мен энг яхши тўпурар бўлиш ва "Мальмё"га қоида бўйича биринчи ўрин ва кўтарилишга ҳисса қўшиш учун ёш эканман, тегишли ёшга етмагунимча, жамоага менинг иштирокимдаги ўйинларда тўпланган очколарни бермаслик кераклигини айтганман.
Эртаси куни пуллар менинг ҳисобимга ўтказилган", – дея эслайди Златан.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии