Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"
14 сен 14:10
Новости
Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"
- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кечмоқда?
- Тайёргарликнинг якуний босқичидамиз, жамоа сифатида имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳимоя ва ҳужумдаги ўйин услубимизни аниқлаб олишимиз керак. Шунингдек, ўйин давомидаги кутилмаган ҳолатлар ва турли стратегияларга ҳам тайёр бўлишимиз керак. Энг сўнгида эса, рақиб ҳақида билган маълумотларимизни ўз услубимиз билан мослаштириб олишимиз керак.
- Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Тўғрисини айтсам, Парагвай ва Коста-Рика терма жамоалари айни дамда мен учун мавжуд эмас. Ҳозирги пайтда, фақат Ўзбекистон мавжуд ва барча хаёлларим ушбу терма жамоага қарши кечадиган учрашувга қаратилган. Ўзбекистон жамоаси анча кучли ва яхши шаклланган жамоа эканлигидан хабардорман. Рақибимиз ҳар бир жамоага кучли қаршилик кўрсата олади ва бу биз учун ҳақиқий синов бўлиши аниқ.
- Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?
- Албатта. Биз Ўзбекистоннинг тўлиқ тайёргарлик жараёнини кўздан кечирдик. Улар иштирок этган ўйинлар, ўйинларда қўлланилган тактика ва ҳоказо. Рақибимизнинг кучли ва кучсиз томонларини ҳам билиб олдик. Энди эса ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, ўз ўйинимизни шакллантиришимиз керак бўлади.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Комментарии