Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди
08 дек 2025 07:36
Новости
Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди
Тунда Бразилия чемпионатининг сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турда "Сантос" "Крузеро"ни меҳмон қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Сантос" мавсумни 12-ўринда якунлади ва келаси мавсумда Жанубий Америка кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, учта тур аввал Неймар жиддий жароҳат олганди ва унга шифокорлар ўйнашни тақиқлаб қўйганди. Бироз бразилиялик юлдуз жамоасини А Серияда олиб қолиш учун оғриқ қолдирувчи уколлар билан майдонга тушди ва учта турнинг барчасида тўлиқ ҳаракат қилди.
Ушбу баҳсларда Неймар жами 5 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии