RU

Последние новости

16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  7 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  1 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0

"Нефтчи" собиқ дарвозабони: "Ҳар қандай шароитда футбол ўйнашни ўргандим" Новости

"Нефтчи" собиқ дарвозабони: "Ҳар қандай шароитда футбол ўйнашни ўргандим"

Ҳозирда Қирғизистоннинг "Алай" клубида фаолиятини давом эттираётган "Нефтчи" собиқ посбони Шерзод Абдураимов сайтимизга интервью берди.

- Шерзод, 2021 йилги мавсумдан бошлаб фаолиятингизни Қирғизистон чемпионатида давом эттираяпсиз. Бу йилги мавсумда сизни “Алай" жамоаси кўрдик. Айтингчи, жамоадаги шароитлар қандай?

- Аввало эътибор учун раҳмат. "Алай" клубида барча шароитлар бор. Жамоа бош мураббийи Мирлан Эшенов бизга ҳар доим ғамхўрлик билан муносабатда бўлади. 2020 йилги "Нефтчи" - "Турон" ўйинидаги воқеликлардан сўнг Қирғизистон чемпионатига кўчиб ўтдим. Дастлаб "Каганат" клубида, эндиликда эса "Алай"да ўйнаб келмоқдаман. Биласизми, легионерга айланганимдан сўнг футболчининг майдондаги ҳар бир дақиқаси қадрига етишни, шунингдек, ҳар қандай шароитда ҳам футбол ўйнашни ўргандим. Ҳозирги клубимда футбол учун ҳамма шароитлар бор ва бу мени тўлалигича қониқтироқда.


- "Алай"да сиздан ташқари ҳам ўзбекистонлик легионер футболчилар борми?

- Ҳа, Муҳаммад Али Турсунов, Муроджон Тўйчибоевлар мен билан жамоадош ҳисобланишади.


- Ўзи умуман Қирғизистон чемпионатида қайси давлатдан легионер футболчилар кўпроқ?

- Гана давлатидан бор, Нигерия, Россия ва Украинадан, шунингдек кўпроғи Ўзбекистондан легионер футболчилар бор.


- "Алай"нинг жорий мавсумдаги натижалари қандай бўлди?

- Биз мавсумни қийин бошладик. Биринчи ўйиндаги мағлубият жамоага руҳан таъсир қилди. Аммо, тез орада ўз ўйинимизни топиб олдик ва бир нечта ғалабаларга эришдик. Мавсумни 2-ўрин билан, яъни кумуш медаллар билан якунладик.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика