"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин
03 дек 00:35
Новости
"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин
"Тўпчилар" асосий футболчиси учун захира вариантини ўйлаб кўришмоқда.
"Арсенал" қишда хавбек Мартин Эдегорга ўринбосар сифатида "Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Кобби Майнни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда ESPN’га таяниб, TeamTalk хабар берди. Манбага кўра, 20 ёшли футболчи жорий мавсумда жароҳатлар туфайли 66 кун майдонга туша олмаган Эдегор учун суғурта вазифасини бажариши мумкин. Энг эҳтимолий вариант - Майнуни қисқа муддатли ижарага олиш.
Жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, Майнунинг бозор нархи 45 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии