Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди
02 дек 23:45
Новости
Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди
Скотт Мактоминей ҳамкасблари томонидан А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди.
Италия футболчилар уюшмаси А Сериянинг 2024/25-йилги мавсуми якунлари бўйича мукофотларни топширди.
"Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Шунингдек, неаполликлар энг яхши клуб, жамоанинг бош мураббийи Антонио Конте эса мавсумнинг энг яхши мураббийи мукофотини қўлга киритди.
Мавсумнинг рамзий терма жамоасига қуйидагилар киритилди: Миле Свилар ("Рома"), Дензел Думфрис ("Интер"), Амир Рахмани ("Наполи"), Алессандро Бастони ("Интер"), Федерико Димарко ("Интер"), Скотт Мактоминей ("Наполи"), Николо Барелла ("Интер"), Тижани Рейндерс ("Милан"дан "Манчестер Сити"га ўтган), Лаутаро Мартинез ("Интер"), Мойзе Кин ("Фиорентина") ва Матео Ретеги ("Аталанта"дан "Ал Қодисия"га ўтган).

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии