RU

"Нефтчи" куннинг иккинчи назорат ўйинида ҳам ғалабага эришди Новости

"Нефтчи" куннинг иккинчи назорат ўйинида ҳам ғалабага эришди

Теги :  Нефтчи
Бугун куннинг биринчи қисмида Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси назорат баҳсида майдонга тушди.

Галги рақиб Болгария иккинчи лигаси вакили "Крумовград"  жамоаси бўлди. Мазкур беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида маълумот берган эдик. 

Куннинг иккинчи қисмида эса "Нефтчи" Польшанинг "Экстракласс" лигаси вакили  "Радомяк" клуби билан баҳслашишди. Муросасиз ва ҳужумкор руҳда кечган мазкур учрашувда  "Нефтчи" жамоаси 2:1 ҳисобида ишонли тарзда ғалаба қозонди, голларга Тома Табатадзе ва Оливер Шаркичлар муалифлик қилишди. Рақиблар эса 85 дақиқадаги белгиланган пеналтидан унумли фойдаланиб хисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

"Нефтчи" 2:1 "Радомяк" (Польша)

Гол: О.Шаркич 20  1:0 , Т.Табатадзе 49 2:0, 85  пен 2:1

"Нефтчи": Акбар Тураев (В.Назаров 46), Зойир Жўрабоев, Олексей  Ларин, Андрей Мишенко, Мирзохид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Ғуломхайдар Ғуломов, Нурилло  Тўхтасинов, Фозил Мусаев, Тома Табатадзе (Ф.Муҳаммадов 52), Оливер Шаркич.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика