RU

Последние новости

21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  14 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  30 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2

"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади Новости

"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади

Клуб бош директори Мансурбек Тошматов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.

"Ушбу ташриф доирасида Туркиянинг номдор клубларидан бири "Бешиктош" футбол клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича учрашув ўтказилди ҳамда "Нефтчи" академияси ва "Бешиктош" клуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида томонлар келгусида ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ёш футболчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиб, муҳим келишувларга эришдилар.

Имзоланган меморандум доирасида ҳар икки клуб академияларини ривожлантириш йўлида тажриба алмашиш, мураббийлар ва мутахассислар учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, иқтидорли ёш футболчилар билан ишлаш тизимини замонавий талабларга мослаштириш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, келгусида "Бешиктош" клуби мутахассисларининг Фарғона шаҳридаги "Нефтчи" футбол академиясига ташриф буюриши, уларнинг иштирокида амалий машғулотлар ва семинарлар ўтказилиши бўйича ҳам келишувга эришилди.

Учрашув давомида "Нефтчи" клуби бош директори Мансурбек Тошматов "Бешиктош" клуби президенти Сердал Адалини "Нефтчи" академиясининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди. Шунингдек, "Бешиктош" клуби делегациясининг Фарғона шаҳрига расмий ташрифи бўйича ҳам томонлар ўзаро келишиб олдилар.

Мазкур ҳамкорлик "Нефтчи" академияси тарбияланувчилари учун янги имкониятлар эшигини очиб бериши, ёш футболчиларнинг халқаро тажриба орттириши ва келажакда юқори савияда шаклланишига хизмат қилиши кутилмоқда", – дейилади фарғоналиклар баёнотида.

Рейтинг: +7   

Комментарии

+1   
03 фев 06:58:03
Акрамжон Халилов
Ҳеч бўлмаса 1 та болани Бешиктош академиясида тарбиялаб берса ва келажакда Бешиктош асосий таркибида кўрсак ана ўшанда бу меморандумни фойдаси бўлганлигига ишонсак бўлади.
+1   
02 фев 17:51:33
Zafar Yuldoshev
Qoyil gap yoʻq
+1   
02 фев 13:41:37
Фарход
Яхши, жуда зур булибти. Узр бу нима беради? Бир пайтлар (замонлар ) Бунёдкор ~ Барселона билан меморандумм тузган эди, мана шунча йил утган булса хам , мевасини курмадик. Бекор когоз бозликдан амалий ишга утиш керак. Омад НЕФТЧИ
+1   
02 фев 13:04:03
Davron Jenjayev
shu nechta jamoamiz yevropa jamolari bilan memoradmlar tuzadilaru birontasida uzgarish yuq xatto bittasi yopilibxam ketti
+1   
02 фев 12:58:26
Каримжон Матхолиқов
Яшасин Нефтчи ривожланишни барча йўлларини қўлламоқда.
+1   
02 фев 12:58:14
Каримжон Матхолиқов
Яшасин Нефтчи ривожланишни барча йўлларини қўлламоқда.
   
03 фев 01:05:43
leva8989
Neftchi yaqin kunlarda xorijlik nomdor hujumchi transferni e'lon qiladi.Bu futbolchi Superligani eng ko'p maosh oluvchi o'yinchisi bo'ladi.
   
02 фев 19:40:29
Abdusalom Mirzayev
Меҳмондорчилик бўлади холос, айланиб мазза қилиб кетишади.
   
02 фев 16:02:07
Salah Muhammad
Фойда си бор ишларми охир Биз ўқиганимизга кетган вақтларимизга ачинмаймизми қачонлардир
   
02 фев 15:12:27
Каримов
Бир тийиега киммат келишув.
-2   
02 фев 13:35:09
Akbar Umarov
Bo'larkanku oxiri bahayr bo'lsin
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика