"Навбаҳор", "Локомотив" ва "Металлург"нинг ғалабасиз серияси қачон тугайди? — Суперлиганинг 15-тури ҳақида
13 авг 20:55
Новости
"Навбаҳор", "Локомотив" ва "Металлург"нинг ғалабасиз серияси қачон тугайди? — Суперлиганинг 15-тури ҳақида
Биз эса турнинг қизиқали маълумотлари, фактлари билан ўртоқлашамиз.
- Суннатилла Абдуллажонов "Олимпик" сафида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди. Бунга қадар "Олимпик" сафида 2001 йилдан олдин туғилган футболчилар умуман майдонга тушмаган эди.
- Жасур Ҳакимов "Локомотив" таркибидаги дебют голини урди. Шу тариқа, 30 ёшли футболчи Ўзбекистон чемпионатида 9 та турли клуб таркибида гол уришга эришди.
- Жамоалар тарихидаги барча 4 та ўйинда ҳам дарвозаларга гол урилди.
- "Локомотив"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 12 та ўйинга етди.
- "Динамо" 2017 йилдан буён меҳмонда "Нефтчи"ни мағлуб эта олаётгани йўқ.
- Манучеҳр Сафаров жорий мавсум Суперлигада илк бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
- "Металлург" ҳимоячиси Азизбек Пирмуҳаммедов Суперлигада дебют голини урди.
- "Бунёдкор" ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев 995 кундан сўнг Суперлигада гол урди.
- "Сўғдиёна" ҳимоячиси Исломжон Қобилов 1194 кундан сўнг Суперлигада гол урди.
- "Насаф" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов кетма-кет 9-йил (ўзи майдонга тушган барча йилларда) Суперлигада гол урди.
- "Пахтакор" Максим Шацких бошчилигида "Насаф"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ. "Шерлар" сўнгги маротаба 2021 йил Питер Хюистра мураббийлиги даврида рақибидан устун келган.
- "Бунёдкор" ўз майдонида "Андижон"га мағлубиятга учрамаслик сериясини давом эттирди, 14 ўйин, 13 ғалаба, 1 дуранг. "Бургутлар" Тошкентдаги ягона очкосини 2012 йил қўлга киритган.
- "Андижон" бу мавсумда сафардаги биринчи мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди.
- Сергей Лушчан ўзи бошқарган жамоаларда Миржалол Қосимов жамоаларини ютишни уддасидан чиқа олмаяпти, 4 ўйин 4 мағлубият.
- ОКМКнинг албаниялик ҳужумчиси Клейди Дацидан ажойиб юриш, у 2 та учрашувда рақиб дарвозасига 3 бор йўл топди.
- Олмалиқликларнинг хорватиялик легионери Михаел Клепац Суперлигадаги дебют голига муаллифлик қилди.
- Миржалол Қосимов шогирдлари ўз майдонидаги сўнгги 4 та учрашувда 4 та ғалабани қўлга киритди.
- "Лочинлар" Суперлигада кетма-кет 7 ўйинда майдонни 3 очкосиз тарк этди.
- "Металлург" элитада ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
- "Насаф" ва "Навбаҳор" бу мавсум ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.
- "Бунёдкор" жорий йил ҳисобидан сафарда ҳали ютуқни ўзиники қилмади.
Комментарии