RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади Новости

"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Суперлига 4-тури доирасидаги "Насаф" – "Сурхон" учрашуви Самарақанд шаҳридаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади. 

Хабарингиз бор, "Насаф" уй учрашувларини Ғузордаги "Марказий" стадионида ўтказиб келаётганди. Аммо Ғузор шаҳридаги "Марказий" стадиони ҳозирда Суперлига учрашувларини ўтказиш учун талаб даражасида эмас. Шу боис, "Насаф" клуби Суперлига 4-туридаги уй учрашувини ўтказиш учун "Динамо" стадиони билан шартнома имзолаб, Лигани хабардор қилган. Учрашув тақвим бўйича 20 март куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби "Пахтакор"га қарши 4-тур баҳсини Тошкентда "Пахтакор" стадионида ўтказишни сўраб Лигага расмий сўров юборган. Маълумот учун, Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби уй учрашувларини Зоминдаги стадионда ўтказишни режалаштирган эди. Аммо ҳозир стадионда учрашувларни Суперлига ўйинларини ўтказиш учун талаб даражасига келтириш мақсадида амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шу боис, "Сўғдиёна" – "Пахтакор" баҳси тақвимда аввал белгиланганидек санада, 20 март куни ўтказилади. Учрашувда "Сўғдиёна" клуби расман мезбон мақомида ҳаракат қилади. Шунингдек, жамоаларнинг иккинчи даврадаги учрашуви ҳам тақвим бўйича "Пахтакор" стадионида ўтказилади ва унга Пахтакор тақвимда белгиланганидек мезбонлик қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+2   
10 мар 18:30:24
Sodiq Nazarov
Раҳмат Самарқанд. Насаф майдон танламайди энг муҳими хомий бор.
+1   
10 мар 18:13:13
Abdimurot Bakiev
Бизга фарки йук каерда булса хам Насафимиз ютса булди ОлгаНасаф
   
10 мар 20:34:52
Designsprint
Neftchi harqatan juda kuchli xozir sotav moliyaviy tarafdan ham Neftchiga raqobatchi faqat Paxtakor bolishi mumkin

Lekin Neftchini kuchini OSIYO CHEM ligasida koramiz atak super ligada eng kuchli xozir

Treneriyam salohatini faqat OSIYO CHEM ligasida koramiz

OMAD (Toshkentdan)
   
10 мар 20:12:42
Тохир Гайибов
Пахтакорни хамма уйинини шундай килиш кк,стадиони идеал! Бошка жамоалар мезбон макомида булаверсин.
   
10 мар 20:02:36
Ma'rufjon Quchqarov
akalar yaxshimisillar so'g'diyonani stadioni qayta remont Bo'lipti shunga, negativ keriymas
   
10 мар 19:18:14
REAL MADRID
Ўзини стадионида нега ўйнамаяпти жиззахликлар? Ҳали Самарқандда, ҳали Тошкентда ўйнайди. Кейинги турни Қорақалпоқистон ёки Хоразмда ўтказса керак
   
10 мар 19:16:37
U.B.R....
Бу касаллик хали бери тугамаса керак.
   
10 мар 18:51:46
Dilshod Bozorboyev
Soʻgʻdiyona rosa sarson boʻldida, oxirgi oʻrinni hech kimga bermasa kerak bu mavsum
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика