RU

Последние новости

13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  4 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  4 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  5 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  14 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  15 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  5 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  10 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  10 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  4 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   5

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди Новости

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

“Насаф”нинг ОЧЛ-2018 “С” гуруҳдаги рақиби “Ал Садд” бугун Қатар Юлдузлар лигасининг 18-турида майдонга тушди.

“Ал Садд” турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган “Ал Аҳли” жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

Учрашув тўлиқ “Ал Садд” жамоаси устунлигида ўтди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Жамоанинг 11-рақамдаги жазоирлик ҳужумчиси  Бағдод Баунеджах тўртта гол уриб, покер қайд этди.

Ушбу ҳужумчи жамоанинг ОЧЛда ҳам тўпурари ҳисобланади, у икки турда ҳам дубл қайд этган.

Учрашувдаги 5-голни унинг ҳамюрти, ярим ҳимоячи Ҳамроун Жугуртҳа киритди.

Бу ғалабадан сўнг “Ал Садд” ўз очколари сонини 46 тага етказиб олди. Биринчи ўринда бораётган “Ал Дуҳаил” бу турда дуранг ўйнаса ёки мағлуб бўлса, “Ал Садд” турнир жадвали пешқадамига айланади.

 
Қатар юлдузлар лигаси, 18-тур
“Ал Садд” – “Ал Аҳли” 5:0 (1:0)
Голлар: 
Бағдод Бунеджа 15, 55, 75, 82, Ҳамроун Жугуртҳа 90+2.  
“Ал Садд”: 1.Саад Алшийб, 3.Ёсир Абубакр Исо (16.Буалим Хухи, 46), 5. Ҳамроун Жугуртҳа, 8.Али Асад (6.Хави Эрнандес, 46), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдукарим Ҳасан (с), 20.Салим Али Алхажри, 24.Муртоза Пуралиганжи (7.Мусаб Хотр, 79), 37.Ахмад Суҳаил, 96.Акрам Афиф.
Захира: 22.Мешал Баршам, 2.Педро Мигел, 17.Ҳасан Ахмад, 99.Али Фрейдон.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика