RU

Последние новости

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  0 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  10 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  11 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз" Новости

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз"

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келишди.

Унда Питер Хюистра бошчилигидаги "Пахтакор" кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
"Аввало,  "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, йигитларга катта раҳмат айтаман. Бизга озгина маҳорат етишмади. Учрашув давомида кўп бор голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ҳимояда бироз эътиборни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Бу мағлубиятдан кейин тушкунликка тушиш керак эмас. Биласизлар, уч кундан кейин Қаршида яна "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Керакли хулосаларни чиқариб, муносиб тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

- Икки хил бўлим кўрдик. "Насаф"нинг захира ўриндиғи тор эканлиги таъсирини ўтказгандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам йигитлар ҳаракат қилишди. Голдан сўнг озгина тушкунлик бўлди. Сўнгги дақиқаларда жуда қулай вазиятдан фойдалана олмадик. Юқорида айтганимдек, маҳорат етишмади.
- Учрашув ҳакамларига сизда эътироз борми?
- Ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Уларга эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Бизнинг ишимиз футболчиларни тайёрлаш.
- Жамоани етакчилар тарк этгани ҳисобига захира ўриндиғи торайгани сезилди. Мавсум давомида бу ҳолат панд бериб қўймайдими?
- Ҳозирда янги жамоа тузяпмиз. Ёшлар тажриба тўплаши учун уларни кўпроқ ўйнатамиз. Бошқа иложимиз йўқ.
- Мавсум стартига қадар таркибни кучайтириш учун ҳаракат қилинадими?
- Йўқ, менимча мавсумни қўл остимиздаги йигитлар билан бошласак керак.
- Ҳар мавсум охирида етакчилар "Насаф"ни тарк этиши одат тусига кириб қолди. Улар олиб қолинса, 3-4 йил ичида рақобатбардош жамоа шаклланармиди...
- Бу раҳбариятга боғлиқ ҳолат. Бир нечта кучли ўйинчилар харид қилинса, албатта, яхши бўларди. Лекин иложимиз йўқ. Шу туфайли кўрпамизга қараб оёқ узатамиз.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика