RU

Последние новости

18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК (матнли трансляция)  4 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  1 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  1 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  10 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  24 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   22 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3

"Насаф" жамоаси аъзолари Чироқчидаги 1-БЎСМда бўлишди Новости

"Насаф" жамоаси аъзолари Чироқчидаги 1-БЎСМда бўлишди

Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида, хусусан ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш мақсадида жойларда турли спорт тадбирлари давом этмоқда

Жумладан, 4 декабрь куни Чироқчи туманидаги 1 – сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Қаршининг “Насаф” футбол клуби жамоаси ташриф буюрди.   

 Мазкур тадбир Чироқчи туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда  1- сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ташкил этилди.  “Насаф” футболчиларнинг БЎСМ тарбияланувчилари билан бўлиб ўтган учрашувида бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳамда  Бобур Абдухолиқов, Ойбек Бозоров сингари ўйинчилари сўз олиб, футболга ошно бўлган боланинг катта спорт сари боришида иродани мустаҳкам бўлиши, машғулотларда тобланиши, ўз устида ишлаши  хусусида тўхталиб ўтди ва ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига   батафсил жавоб беришди. 

Шундан сўнг “Насаф” футболчилари ўқувчилар билан икки жамоага бўлиниб, мастер-класс кўринишидаги ўйин ўтказишди. Мазкур тадбирда  иштирок этган   Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраев ҳам “Насаф” клубининг бундай ташрифидан мухлисларнинг, айниқса, ўқувчиларнинг кўнгли шод бўлгани, уларнинг спортга, футболга бўлган иштиёқи  ортганини таъкидлаб ўтди. Янаям эътиборлиси, тадбир сўнггида “Насаф” жамоаси ва туман ҳокимлиги “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбирга таклиф этилган ногиронлиги бўлган    бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачалари ва бошқа қимматбаҳо совғалар ўлашди. Бундан ташқари БЎСМ тарбияланувчилари ҳам “Насаф”нинг турли спорт жиҳозларидан иборат совғаларига эга бўлишди.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика