RU

Последние новости

14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  0 13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   10 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  15 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  8 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  7 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  15 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  16 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  6 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  12 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4

“Насаф” – “Ал Садд” учрашуви чипталари сотувга чиқарилмоқда! Новости

“Насаф” – “Ал Садд” учрашуви чипталари сотувга чиқарилмоқда!

Баҳор фаслининг март ойида футбол ишқибозларини бир-биридан қизиқарли футбол учрашувлари кутиб турибди.

5 март куни Қарши шаҳри яна бир Осиё чемпионлар лигасининг учрашувига мезбонлик қилади. Бунда “Насаф” Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув, келаётган душанба куни “Марказий” стадионда соат 18:30да бошланади.

Футбол шайдолари Қаршида, Испания терма жамоаси ва “Барселона” клуби афсонаси Хавини орзиқиб кутишмоқда.

“Насаф” ПФК футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, учрашув чипталарини одатдагидан эртароқ – 1 март кунидан сотувга чиқармоқда.

Энди чипталар туманлар марказида, кўчма чиптахоналар орқали ҳам сотилади.

 
Қуйида кўчма чиптахоналарнинг иш жадвалини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1 март (пайшанба) куни. Шаҳрисабз шаҳрида

2 март (жума) куни. Косон шаҳрида

3 март (шанба) куни. Ғузор шаҳрида

4 март (якшанба) куни. Чироқчи шаҳрида (тушгача)

4 март (якшанба) куни. Қамаши шаҳрида (тушдан кейин)

Кўчма чиптахоналар 10:00дан 16:00гача ишлайди.

Чиптахона шаҳарнинг гавжум жойи – бозорлар ҳудудида ташкил этилади.

Учрашув чипталари шунингдек Қарши шаҳрида, “Марказий” стадион чиптахоналари орқали ҳам 1 март (пайшанба) кунидан сотила бошланади.


П.С. Яқин вақт ичида championat.asia сайтида мухлислар ўртасида 7та чипта ўйналади. 

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика