RU

Последние новости

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  41 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  32 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз” Новости

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз”

Жорий мавсум “Машъал” жамоаси учун осон кечмаяпти. Клуб охирги турларда кўп очколарни қўлдан чиқариши туфайли турнир жадвалининг қуйи поғоналарининг бирига тушиб қолди.

“Газчилар” 23-турда ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўйнайди. Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Мазкур учрашувда "Маъшал"нинг марказий ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов майдонда бошқаларга нисбатан фаоллиги билан ажралиб турди. Шу боис иқтидорли футболси championat.asia талқинига биноан турнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

- “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?
- Мазкур учрашувдан олдин “Навбаҳор”нинг қандай жамоа эканини билган ҳолда машғулотларда пуҳта тайёргарлик кўргандик. Баҳс анча жанговар ва курашларга бой бўлди. Дейлик, бизда гол уриш учун имкониятларимиз бўлди. Афсуски, ундан фойдаланиш вақтида омадимиз келмади. Қолаверса, рақибимиз ҳам анча яхши ўйин кўрсатди.

- Сизнингча, “Машъал”нинг бу мавсумда барқарор ўйнай олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда йўқотишлар туфайли биз ўз даражамизда ўйнай олмаяпмиз. Дейлик, баъзида жароҳатлар сабабли кўп ўйинчиларимиз майдонга туша олмаяпти. Айрим ҳолатларда эса сариқ карточкалар кўплиги боис, асосий таркибимиз футболчилари майдонга чиқа олгани йўқ. Шу жиҳатидан олиб қаралса, бош мураббийимиз оптимал таркибдан фойдаланиш вақтида қийинчиликларга дуч келмоқда. Табиийки, бу бизнинг натижаларимизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

- Ортда қолган 23-турдан кейин “Машъал”нинг турнир жадвалидаги ҳолати анча жиддийлашди. Жамоангизнинг Суперлигада қолиш имконияти қандай деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдимизда ўйинлар бор. 23-турдан кейинги ҳолатимизга келиб чиқиб, ҳавотирга тушмаслигимиз керак. Чунки ҳали ўйинларимиз бор ва ушбу беллашувларда ғалаба қозониб, ўзимизга керакли миқдордаги очколарни жамғара оламиз. Бу орқали эса “Машъал” Суперлигада қола олади. Кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Келгусида йилда ҳам “Машъал”да қоласизми ёки бошқа жамоага йўл олишингиз мумкинми?
- “Газчилар” билан шартномам муддати 2022 йилнинг декабрига қадар мўжалланган. Мавсум якунига етганидан сўнг барчаси маълум бўлади. Катта эҳтимол келаси йилда ҳам “Машъал”да тўп тепаман.

- Рамзий терма жамоага тушишингизни кутганмидиз?
- Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Сайтда бу ҳақда кўриб, хурсанд бўлдим.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика