RU

Последние новости

20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  33 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  2 19:35Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  10 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  14 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0

МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..." Новости

МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."

"Манчестер Юнайтед"да ишлаган мураббийи Бенни Маккарти манкунианликлар таркибида қўним топа олмаган Жейдон Санчо ҳақида гапирди.

Маккарти 2022-2024 йилларда Эрик тен Хаг мураббийлар штабида ишлаган.

"Жейдон машғулотларда энг зўрларидан бири эди. У жамоага ақлбовар қилмас сифат, қобилият ва маҳорат билан келганди.  У бизни ҳайратда қолдириши ва исталган жойда тўхтаб, ўзига савол бера олиши керак эди.

Менимча, ёпиқ одамлиги сабабли у ўзига ўзи ёрдам бера олмади. У ўзи бошқалар билан дўст бўлишни истамади, у машғулотларда ҳазиллашмасди, доимо жим бўлиб юрарди.

Унинг маҳоратидан келиб чиқиб, машғулотларда муаммолар бўлган дея олмайман. У ўзи табиатан одамови бўлган, машғулотлар тугаши билан ҳеч кимга гапирмасдан уйига кетарди. У жуда ёпиқ одам.

Эрик тен Хаг эса уни доимо энг яхши жисмоний ҳолатда бўлишини истарди. Душанбадан жумага қадар, ҳар куни... Менимча исталган мураббий шундай бўлишини истайди ва футболчиларига доимо имконият беради. Қачонки барчаси чегарадан ўтиб кетсагина ўртада муаммолар бўлиши керак.

Мураббий сифатида Жейдон ҳақида ёмон гаплар гапира олмайман. Унинг машғулотлардаги ҳаракатлари менга ёқарди, унга қарши ўйнаганларга эса доимо қийин бўлган", - деди Маккарти.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика