RU

Последние новости

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  72 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  91 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо" Новости

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо"

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдирди.


- Авваламбор барчани байрам билан табриклайман. Табригимиз ўхшамай қолди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, қийин баҳс бўлди. Менимча, "Насаф" билан учрашувдан сўнг йигитлар эмоционал томонлама сустлашиб қолишганди. Рақибни ғалаба билан табриклайман, "Сурхон" таркибида ёш йигитлар кўп экан ва уларга омад тилайман.

- "Бунёдкор" жамоаси икки учрашувдан буён майдонда бир киши кам бўлиб қолган рақибга қарши ўйнаб, ғалаба қозона олмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Сабаби оддий, гол урсанг ютасан. Бизда вазиятлар бўлди лекин улардан унумли фойдалана олмадик, агар гол урганимизда, саволингизга бемалол жавоб берган бўлар эдим.

- "Бунёдкор"да ҳужум чизиғи бироз оқсаётгандек кўринади. Ўйинларда "Бунёдкор" сафида гол урадиган яққол ҳужумчи етишмаётгандек?!

- Ушбу мавсум бутун чемпионатимизда ҳужумчилар бўйича муаммо бор. Кўпгина жамоалар 2-3та гол уриб ўйнашмоқда. Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор.

- Абдуманнопов ўзининг юқори жисмоний ҳолатини йўқотгандек. Нега у бугун у захирада қолдирилди?

- Абдуманноповда кичик жароҳат бор эди. Эндигина ўзига кела бошлади ва бугун асосий таркибда бўлиши керак эди, лекин шифокорлар унга бугун дам бериш кераклигини айтишди. Кейинги баҳсларга у тайёр бўлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика