RU

Последние новости

13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон дунёдаги энг яхши мамлакат"  0 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  2 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  7 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  9 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  10 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2

"Мураббийнинг ўзгариши ҳаёт тўхтаб қолганини англатмайди". "Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов илк ғалабадан сўнг яна нималар деди? Новости

"Мураббийнинг ўзгариши ҳаёт тўхтаб қолганини англатмайди". "Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов илк ғалабадан сўнг яна нималар деди?

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.


"Мавсумдаги биринчи ғалабамизни ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида нишонлаганимиздан хурсандмиз. Айтганимдек очилиш учрашуви бўлгани учун ғалаба қозонишдан бошқа чорамиз йўқ эди. Рақибни мағлуб этиб байрамона кайфиятни давом эттиришни ният қилгандик. Ишқибозларимиз олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлди. Биринчи турда "Сурхон" билан учрашувда режаларимиз иш бермади. Шу боис иккинчи турда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз шарт эди.

Тўғри, стартдаги илк баҳсдан сўнг жамоамизда мураббий ўзгарди. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Жамоамизни тарк этган Андрей Шипилов учун ҳам ўйнашимиз ва ўзимизни кўрсатишимиз шарт эди, деб ўйлайман. "Бунёдкор" бизга ҳар томонлама қаршилик кўрсатишга уринди. Аммо омад бизга кулиб боқди. 

Шаҳзод Нурматов мажбурий ўзгартирилди. Шундан сўнг мураббийларимиз мендан олдинги чизиққа ўтиб ўйнашимни айтишди. Бунинг сабаби эса мен аввал ҳам ҳужумда тўп тепганман. Бу борада қийинчилик бўлгани йўқ",- дейди футболчи. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика