RU

Последние новости

16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  7 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0

Мундиал-2022. Мухлислар карвони Бокуга етиб борди Новости

Мундиал-2022. Мухлислар карвони Бокуга етиб борди

Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати стартига саноқли кунлар қолди.

Гарчи терма жамоамиз бу мусобақада иштирок эта олмасада, ўзбекистонлик мухлисларни ўз ичига олган карвон Қатарга йўл олмоқда. Бу дегани Жаҳон чемпионати учрашувларида албатта юртимиз байроғини учратасиз. 


5 ноябрь куни Тошкентдан отланган ишқибозлар гуруҳи Тошкент-Самарқанд - Қозоғистон - Озарбайжон - Эрон- БАА-Саудия Арабистони йўналиши орқали Дохага етиб боришади. 


Ҳамюртларимиз бугун Бокуда бўлиб туришибди. Мухлислар карвони етакчиси Абдураҳмон Фозилов бу борада фикрларини билдириб ўтди. 

-  Юк кемасига автомобилларимизни ортдик. Афсуски, ҳозирда Озарбайжондаги вазиятга кўра сувдан, қуруқликдан одамларнинг кириб келиши мумкин эмас. Фақат катта юк ташийдиган кемаларнинг бошқарувчиларига мумкин экан. Йўловчиларга таъқиқланишини айтишди. Биз охиригача ҳаракат қилдик. Қизиқ ҳолати шуки, автомобилларимизни ортиб, чипталарни олиб бугун аэропортга келганимизда кемаларга чиқиш учун рухсат келди. Лекин ҳаммаси ўтиб кетганди. Бундан фойда йўқ эди. Актауга ўрганиб қолгандик. Бу ердаги ватандошларимиз, дўстларимиз билан кўришдик. Айни пайтда Бокудамиз. 


2018 йил Россияда бўлиб ўтган ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига ҳам бир қанча ишқибозлар автомобилда йўл олганди. Мухлисларимизнинг кундалик жараёнлари, сафар таассуротларини кейинги мақолаларимизда яна батафсил тўхталиб ўтамиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика