RU

Последние новости

10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  6 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  39

Муҳсин Низомиддинов: "Иккинчи турдаги мағлубият биз учун мотивация бўлди" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "Иккинчи турдаги мағлубият биз учун мотивация бўлди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Хоразм" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Хоразм" етакчилар сафида бораётганди. Шу боис, уларга қарши ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Йигитлар рўза тутишига қарамасдан, 90 дақиқа давомида учрашув якунига қадар ҳаракат қилишди, уларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, мухлисларимиз ҳам Қўқон шаҳридан келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Уларга ҳам раҳмат айтаман. 

- Сўнгги икки ўйинга "Бухоро"дан қабул қилиб олинган мағлубият таъсир ўтказдими?

- Тўғри айтдингиз. "Бухоро"га қарши очилиш ўйинида майдонга тушгандик. Илк учрашувларда барчада босим бўлади. Қолаверса, биз уй ўйинларини бошқа майдонда ўтказяпмиз. Қишки йиғинда футболчиларнинг ҳолатини ўргандик. Ҳар бир жамоага қарши тактика танлаган ҳолда ҳаракат қиляпмиз. Иккинчи турдаги мағлубият бизга мотивация бўлди. Ҳали биз кутган жараёнга бироз вақт керак. Биз тўғри йўналишдамиз. Шу йўналишда кетсак, ўйлаган ниятимизга етамиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика