RU

Последние новости

12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  6 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  18 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  7 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2

Муҳаммад Одилов: “Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз” Новости

Муҳаммад Одилов: “Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз”

Эртага Про лига “Б” гуруҳи 21-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Зомин” клуби сафарда “Янгиер”га қарши майдонга тушади.

Учрашувдан олдин зоминликлар футболчиси Муҳаммад Одилов фикрларига қулоқ тутдик. 


- “Янгиер” билан ўйинларда жамоамизга омад етишмаяпти деб ўйлайман. Ҳар икки баҳсда ҳам шу жиҳат сабаб мағлуб бўлдик. Ҳозирда эса йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмаган. Бу сафар ғалаба учун майдонга тушамиз.

Про-лигада кам гол ураётганимга сабаб 1-даврада жароҳатим бор эди. Натижада кўп вақтимни майдон ташқарисида ўтказишимга тўғри келди. Шунга қарамай, голлар уришга интилмоқдаман. Ҳозирча голларим сони 5 тага етди. Ўтган мавсум мен соф ҳужумчи сифатида ўйнардим. Бу йил эса асосан ўнг қанот ярим ҳимоя чизиғида ўйнамоқдаман. Шундай бўлсада, голлар уриб, жамоага ёрдам беришни интилмоқдаман.  Мавсум якунига қадар голларим сонини янада кўпайтирмоқчиман. 

Биз Про лигада жон сақлаб қолиш имкониятимиз бор. Бунинг учун олдинда турган беллашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошса, ижобий натижалар қайд эта оламиз", - деб сўзини якунлади Одилов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика