RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  0 19:50Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  4 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   5 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  6 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  7 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  18 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2

Мостовой "Спартак" билан ўйинда Аббос Файзуллаевда бўлган имконият ҳақида гапирди Новости

Мостовой "Спартак" билан ўйинда Аббос Файзуллаевда бўлган имконият ҳақида гапирди

"Спартак" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой Россия чемпионати 14-тури доирасида бўлиб ўтган ЦСКА - "Спартак" (0:2) учрашувидан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Дастлабки дақиқаларданоқ "Спартак" яхшироқ эканлиги кўриниб турди. ЦСКА рақиб дарвозаси олдига 20-дақиқадан кейин борди. Ўшанда Файзуллаев гол уриши мумкин эди, аммо унга хотиржамлик етишмади. У шошди ва ноаниқ зарба берди. Ўша эпизодгача "Спартак" тўпни ушлаб ўйин боришини назорат қилаётган эди. ЦСКАга нима бўлганини эса билмайман. 1-бўлим охирида эса Бонгонда ўз сўзини айтди. Абаскаль ("Спартак" собиқ устози Гильермо Абаскаль) ўз вақтида уни захирага ўтқазиб қўйганди. Энди эса Бонгонда иккинчи ўйинда ҳал қилувчи голни урмоқда", - деди Мостовой.

Эслатиб ўтамиз, Россия чемпионати 14-тури доирасида ЦСКА ўз майдонида "Спартак"ка мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлаб, 64-дақиқада захирага олинган эди. Ушбу ўйиндаги ғалабадан кейин "Спартак" очколари сонини 25 тага етказиб олди ва жадвалда айнан ЦСКАни қувиб ўтган ҳолда 5-ўринга чиқиб олди. Файзуллаев жамоаси эса 24 очко билан 6-поғонага тушди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика