ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда
05 авг 11:45
Новости
ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда
ЦСКА коммуникациялар директори Кирилл Брейдо ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевнинг трансфер тўлови билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Июль ойи охирида Ўзбекистон терма жамоасининг 21 ёшли футболчиси Москва клубидан "Истанбул Башакшеҳир" клубига кўчиб ўтгани маълум бўлди. Туркия матбуоти хабарига кўра, келишув 7 миллион еврога тенг бўлган.
"Аббоснинг мисолида биз учун мутлақ молиявий кафолатлар ниҳоятда муҳим... Яқин келажакда "Истанбул Башакшеҳир" трансфер учун ЦСКАга тўлиқ суммани тўлаши керак", – деди Брейдо.
Файзуллаев "қизил-кўклар" сафида 2023 йилдан буён ўйнаб келаётганди. ЦСКА таркибида у РПЛнинг бронза медали соҳибига айланди, шунингдек, Россия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
Аввлроқ Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии