RU

Последние новости

10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  0 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  3 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9

Москвада малака ошириб келган “Нефтчи”нинг садоқатли собиқ футболчиси ёхуд Азиз Алижоновнинг футболчилик ва мураббийликдаги кўрган кечирганлари Новости

Москвада малака ошириб келган “Нефтчи”нинг садоқатли собиқ футболчиси ёхуд Азиз Алижоновнинг футболчилик ва мураббийликдаги кўрган кечирганлари

“Нефтчи”нинг Суперлигада гегемонлик қилган вақтида жамоасининг чин манода етакчиларидан бирига айланган Азиз Алижоновни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишни хожати бўлмаса керак.

“Нефтчи” таркибида ёрқин ўйинлари билан маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Алижонов узоқ йиллар давомида ўнг қанот ярим ҳимоя чизиғидаги жойини рақобатда ҳеч кимга ютқазмасдан келди. Қолаверса Азиз Алижонов футболчилик фаолиятини “Нефтчи”да бошлаб, ушбу жамоада якунлаган кам сонли ўйинчилар қаторига кириши билан ҳам кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортади. Бутсаларини михга илиб, мураббийлик соҳасида фаолият юритишни мақсад қилган Алижонов ҳаммасини пастдан бошлашга енг шимариб киришди. Болалар футболида маълум муддат ишлаб, ўзи учун янги бўлган йўналишда етарлича тушунча ва малакага эга бўлган собиқ футболчи ҳозирда “Нефтчи” U-18 жамоасига устозлиқ қилмоқда. Азизнинг мураббийликда ҳам омади чопмоқда десак муболаға бўлмайди. Негаки, футболчилик умрини Фарғона жамоасида ўтказган Алижонов мураббийликда ҳам ушбу клуб тизимида фаолият юрита бошлади. Бугунги суҳбатдошимиз, яқинда Россия давлатининг пойтахти Москва шаҳрида хизмат сафарида бўлиб малакасини ошириб қайтди. Дарвоқе, “Нефтчи” U-18 жамоаси Ўзбекистон биринчилигида карвонбошчилик қилмоқда. Шу боис кўпчилик мухлис ва мутахассислар Азиз Алижоновнинг мураббийлик фаолиятига ҳам ижобий баҳо бера бошлади. 


- Азиз ака, футболчиликни адашмасам 2014 йили тугатдиз. Шундан кейин нималар билан машғул бўлдингиз?

- Хақиқатдан ҳам 2014 йили кетма-кет жарохатга йўлиқишим натижасида аввалгидек даражада ўйнаб кетишим бироз қийин бўлди. Шу боис мавсумнинг биринчи қисми якунига етгач, бутсаларимни михг илишга қарор қилдим. Узоқ вақт ўйланиб ўтирмасдан, мураббийлик соҳасида ўзимни синаб кўришга қарор қилдим. “Нефтчи” футбол клуби қошидаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”га мураббий сифатида ишга кирдим. Ҳозиргача ушбу даргоҳда ёшлар билан ишлаб келмоқдаман.  

- Катта футболдан кейин болалар билан ишлаш учун сабр тоқат керак бўлади дейишади. Бу борада қийинчиликларга дуч келган бўлсангиз керак?

- Тўғри, ҳар бир янги ишнинг бошланиши қийин бўлганидек, менда ҳам мураббийликдаги дастлабки қадамларим осон кечмади. Сабаби унга қадар катта футболда профессионал ўйинчи бўлиб юрганлигим учун, ёш болалардан ҳам шуни талаб қилиб юбордим. Кейин менга мутахассислар айтдики, “Бу йигитлар ҳозирча ёш. Сиз талаб қилаётганларни бирдигани қила олишмайди” деб. Шундан сўнг ўзимга яраша хулосаларни чиқариб, аста-секин болалар футболига мослашиб кетдим. Ўз устимда ишладим, кўпроқ ўқиб, ўргандим. Асосийси сабр қилдим. Мана бугунга келиб, мехнатларимиз ўз самарасини бермоқда. Албатта бундан жуда хурсанман.  

- “Нефтчи” билан тузган илк профессионал шартномангиз қайси йилга тўғри келади ва биринчи маошингиз қанча бўлган?

- 2001 йили жамоа мени “заявка” қилган. Дастлаб ёшлар жамоаси таркибида ўйнаганман. Тўғриси биринчи маошим қанча бўлганини ҳозир аниқ эслай олмайман.

- Футболчи сифатида ушалмаган орзуларингиз борми?

- Армоним йўқ. Нимаики бўлса ҳамммаси Яратган эгамнинг ўзидан бўлади. Ҳар бир ишнинг бир ҳикмати бор. Энг асосийси футболчи сифатида “Нефтчи”да ўйнаб, ушбу қадрдон жамоамда бутсамни михга илганимдан хурсанман.

- Охирги пайтларда футболчилар ишлаб топган пулларига бизнес қилишни йўлга қўймоқда. Сиз ҳам футбол ўйнаб юрган вақтларингизда келажак учун нима ишлар қилгансиз?

- Футболчиликда топган пулларимга ўзим учун Фарғона шаҳридан ховли уй қилганман. Уйландим, фарзандлик бўлдим. Энг муҳими шу эмасми. Бор эътиборимни футбол ўйнашга қаратганим сабабли, бошқа ишлар билан шуғулланниб кўрмаганман.

- Халқимизда от ўрнини той босади деган гап бор. Фарзандларингизни ҳам келажакда футболчи сифатида кўришимиз мумкинми?  

- Аллоҳга шукур, икки нафар ўғлим бор. Катта ўғлим Фирдавсбек 2010 йил туғилган. Кичиги 2012 йил. Тўнғич ўғлим футбол билан жиддий шуғуллана бошлаган. Мураббийи “Нефтчи”нинг собиқ футболчиси, энг яқин дўстим Иқбол Акрамов бўлади. Насиб қилса, Фирдавсбекдан умидим катта. Келажакда яхши футболчи бўлишини хоҳлайман.  

- Футболчи сифатида “Нефтчи”га садоқатингизни амалда исботладингиз. Жамоани ўзгартириш бўйича олдин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Йўқ. Чунки, устозимиз Юрий Вазгенович бизни ўз ватанига, клубига садоқат билан ёндошадиган қилиб тарбиялаган. Бошқа жамоага ўтишни хатто ўйлаб кўрмаганмиз. Қолаверса ўша вақтда “Нефтчи”дек буюк клубда тўп тепиш кўпчиликнинг орзуси бўлган. 

- Сизни аслида жиззахлик деб эшитганман. Шу ростми?

- Ҳа, Жиззахда туғилганман. 7 ёшимгача ўша ерда истиқомат қилганмиз. Кейин оиламиз билан Фарғона вилоятининг Бувайда туманига кўчиб келганмиз. Ўша ерда вояга еттим. Фарғона вилояти футбол лицей-интернатига хужжат топшириб, танлов жараёнида ўзимни хар томонлама кўрсатишга эришганман. Ушбу даргоҳни тамомлагач, “Нефтчи” клубига қабул қилиндим. Шу тариқа профессионал футболчилик фаолиятим бошланган. 

- Юрий Саркисянни жамоадагилар ҳар доим футболдаги отаси сифатида кўрган. Унинг сизга берган қайси маслаҳатларига ҳалигача амал қиласиз?

- Тўғри, мен ҳам Юрий Вазгеновични отамдек кўраман. У кишини футбол жамоатчилиги жуда қаттиқ хурмат қилади. У инсон Фарғона футболи учун жуда катта ишларни қилиб кетти. Устозимиз бизга энг аввало инсонийлик, тўғрилик, халоллик ва садоқатлик бўлишликни ўргатди. Ўша вақтда биз шогирдларига айтган ҳамма гаплари бугунги кунда тўғри эканлигини тўлиқ тушуниб етяпмиз. Ҳар бир насиҳати менга хаётда жуда асқотяпти. Шу фурсатдан фойдаланиб, Юрий Вазгеновичга бизга берган мехрлари, ўгитлари ва кўрсатган тўғри йўналишлари учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Устозимнинг умрлари узоқ бўлсин. Шундай жонкуяр инсонлар футболимизда кўпайишини истайман. 

- Юрий Вазгеновичнинг сиз ёқтирган ва ёқтирмаган хусусиятларини айтиб бера оласизми?

- У инсонни яқиндан таниган кишилар яхши биладики, хаётда жуда ҳам самимий, қувноқ, ўзига хос хангомалар айтиб, кулдириб, мехрибонликни ҳам жойига қўяди. Лекин иш жараёнида қаттиққўл ва жуда талабчан. Ўйин пайтида сўкишдан ўзини тиймасди. Учрашув якунига етгач, яна бутунлай ўзгариб, шогирдларини эркалатиб, ўғилларим деб хазиллашиб кайфиятни янада кўтарарди. Бу характерини илгари “Нефтчи”да ўйнаган ҳар бир футболчи яхши билади. 

- 2014 йилдаги клубда юз берган ўзгаришлар ҳамон “Нефтчи”ни ўзига келишига йўл қўймаяпти. Собиқ футболчи сифатида бунга ич-ичингиздан ачинсангиз керак?

- Албатта, жуда ҳам қайғураман. Чунки “Нефтчи”дек ўз тарихига эга бўлган буюк жамоани йиллар давомида рейтинги сезиларли даражада паслаб кетишини сира ўйламагандим. Мана бу йил ҳаммаси яхши кечмоқда. Раҳбарият томонидан эътибор юқори. Шунинг ҳисобига ҳам жамоа ПРО-Лигада пешқадамлик қилмоқда. “Нефтчи”ни келаси йил Суперлигада ўйнашини тилаб қоламан. 

- Илгари “Пахтакор” – “Нефтчи” ўйинлари дерби сингари томошабоп ва жангавор тарзда ўтган. “Шерлар”га қарши кечган қайси ўйинингизни ҳозиргача ширин хотиралар билан эслаб юрасиз?

- “Пахтакор” билан доим муросасиз ўйинларни ўтказганмиз. Айниқса Фарғонадаги тўқнашувларимизда ҳар гал стадион трибунаси мухлислар билан тўлиб-тошарди. Ҳозир қайси йилда бўганлигини аниқ эслай олмайман, аниғи шуки, ўз уйимизда ўйнаганимизда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлаётгандик. Бош ҳакам охирги дақиқада “Пахтакор” дарвозаси томон жарима зарбаси белгилаган. Ундан мен унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштириб, якунда дуранг қайд этганмиз. Ўша ўйинимиз кўпроқ ёдимда қолган.  

- Мураббий сифатида бу йил “Нефтчи” U-18 жамоасини бошқармоқдасиз. Мураббий сифатида қадрдон жамоангизга қайтиш таклифи кимдан чиқди?

- Ўтган йиллар даомида, аниқроғи 2017 йилдан бери “БЎСМ”даги 2004 йилда туғилган болалардан иборат жамоам билан Республика миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқдамиз. 2020 йили Фарғонада ўтказилган турнирда чемпионликни қўлга киритдик. Ўтган йили тарихда илк бор ўтказилган Суперкубокда “Фарғона футбол маҳорат мактаби”ни  2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқдик. Шундан кейин “Нефтчи” клубига Шерзод ака Раимжонов таклиф қилди. Сўнгра клуб раҳбари Зоҳид ака Ғофуров билан ҳам учрашиб, ҳаммасини гаплашиб олдик. Уларни ҳам мақсади аввалгидек фарғоналик иқтидорли болаларни етиштириб чиқариш. Ҳозир U-18 биринчилигида иштирок этаётган 2004 йилдаги футболчиларимиз келаси йил насиб қилса, U-21 Биринчилигида иштирок этишини айтишган. Ўз навбатида биз ҳам билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун, астойдил ишлашга киришдик. 

- U-18 Биринчилиги ҳақида фикрингиз қандай?

- Мазкур мусобақа жуда яхши ташкил этилган. Ёш футболчилар учун жуда зўр амалиёт бўлмоқда. Республика бўйлаб сафарларга чиқяпмиз. Болалар ҳар томонлама ўсишга эришмоқда. Ташкилотчиларга ҳам алоҳида раҳмат айтиб ўтмоқчиман.  Чунки U-18 Биринчилиги нафақат болалар учун балки биз каби энди мураббийликда ўсишга интилаётганларга ҳам катта мактаб бўлмоқда.  

- Яқинда Москвада малака ошириш бўйича хизмат сафарида бўлиб қайтдингиз. Бу ўзингиздан чиққан ташаббусми?

- Бу ҳақда ўзим ўйлаб юргандим. “Нефтчи” техник-директори Шерзод ака Раимжоновга бу борада айтиб, маслаҳат олганимда, ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Кейин “БЎСМ”даги директоримиз Маҳмуд ака Зокиров ҳам яхши бўлишлигини билдириб, қарши эмаслигини айтди. 

- Москвада сизга бевосита Андрей Фёдоров ёрдам берганидан хабаримиз бор. У ерда неч кун ва қайси жамоалар ишини кузатиб қайтдингиз?

- 10-17 август кунлари Москва шаҳрида бўлиб қайтдим. У ерда мени ўзбек футболига яхши таниш бўлган Андрей Фёдоров илиқ кутиб олди ва ҳар бир ишини эринмасдан менга кўрсатди. Клубнинг ривожланиш структураси билан танишдим. Андрей Виталевич, у ерда”Локомотив”нинг  20-21 ёшли йигитларига мураббийлик қилмоқда. Бевосита камина ҳам уларнинг машғулотларида иштирок этди. Ўзим учун керакли бўлган барча саволларга жавоб олдим. Бир сўз билан айтганда, ушбу хориж сафари малакамни янада ошириш учун фойдадан холи бўлмади. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Насиб қилса қишда яна у ерга боришни ният қилдим.

- Илгари Фарғонадан кўплаб иқтидорли ёшлар етишиб чиққан. Аммо асосий жамоанинг ПРО-Лигада ўралашиб қолиши натижасида, ёшларнинг бўй кўрсатиши қийинлашиб бормоқда. Нима деб ўйлайсиз, бугунги кунда болалар футболининг савияси қай даражада? Камчиликлар нималардан иборат?

- Ҳозир ҳам иқтидорли болалар кўп. Фақат уларни излаб, топиш керак. Селекция ишларини янада кучайтириш керак. Яхши иқтидорни топиб, тарбиялаб борсангиз, айрим мураббийлар уни уйига бориб, ота-онасини маълум бир миқдордаги арзимас пулга қизиқтириб, олиб кетиш холатларига ҳам дуч келдик. Бу йилдан эса ҳамма ташкилий ишлар қонунан жой-жойига қўйилмоқда. Селекция бўйича ҳам алоҳида штат ташкил этилиб, унга “Нефтчи”нинг собиқ ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов бириктирилган. У билан бирга ҳамжиҳатликда иш олиб боряпмиз.  

- Келажакда Нефтчи бош мураббийи сифатида ишласангиз, мураббийлар штаби собиқ жамоадошларингиздан иборат бўладими? Имкони бўлса кимларни ёнингизга олган бўлардингиз?

- Ҳозирда деярли ҳамма мураббийни ўз ёрдамчиларидан иборат штаби бор. Қайси клубга борса ҳам бирга ҳамкорлик қилишади. Албатта, илгари “Нефтчи” учун жон куйдирган ва аввалги савиясини тиклаши учун харакат қиладиганлар кўп. Уларнинг кўпи бугунги кунда ишсиз. Айримлари эса болалар футболида фаолият юритяпти.

- U-18 жамоасига селекция ишларини ўзиз олиб борасизми? Таркибдаги йигитлар қайси жойлардан?

- Бу борада менга ҳар доим беминнат ёрдам бериб келадиган Улуғбек хожи акам бор. Мураббий сифатида шу даражага етиб келишимда у инсоннинг кўмаги катта бўлган. Ҳамиша ёнимда бўлиб, қўллаб-қувватлаб турган.  “Нефтчи” селекционер мураббийи Шерзод Ҳакимов асосий жамоада ишлари кўп бўлишига қарамай, U-18 жамоаси учун ҳам бефарқ эмас. Ёшлар жамоамизга йигитларни асосан Фарғона вилоятидан жалб қилганмиз. 

- Келаси йил катта эхтимол билан U-21 жамоасига ўтсангиз керак?

- Ҳудди шундай. Насиб қилса “Нефтчи” Суперлигада иштирок этса, U-21 Биринчилигида  18 ёшли йигитларимиз ўйнайди. Улар билан икки йил янада яхши шароитларда сидқидилдан ишласак, асосий таркибга давогарлик қилувчилар етишиб чиқади. Харакатларимиз ўз мевасини беришига ишонаман. Бу борада клуб раҳбариятининг ҳам аниқ иш режаси мавжуд. 

- Мураббийликка ўтгач, қайси мутахассислардан маслахат олиб турасиз?

- Мени характерим шундайки, билмаган нарсамни уялмасдан сўраб ўрганаман. Ўз вақтида “Нефтчи”нинг ҳақиқий фигураларидан бири бўлган Сергей Лебедев, Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Шерзод Раимжонов сингари кўпни кўрган акаларимиздан билмаганларимни сўраб, ўзим учун етарли тушунча олиб юраман. 

- Суперлигада қайси мураббийнинг иш услуби сизга кўпроқ ёқади?

- Ўзбек футболининг афсонаси Миржалол ака Қосимовга хурматим жуда баланд. Футболчилик даврида ҳам мана ҳозирда мураббий сифатида ҳам у инсонни ишини жуда қадрлайман. Бундан ташқари “Насаф” устози Рўзиқул ака Бердиевни ҳам айтган бўлардим. Бир неча йиллардан бери ёшлар билан жуда яхши ишлаб келмоқда. Ҳар йили етакчи ўйинчилари жамоани тарк этишига қарамай, янги номларни кашф этиб бормоқда. Ёшлар билан ҳам совринли ўринларга давогарлик қилишни ўзи катта натижадир. “Насаф”га чин маънода мустаҳкам пойдевор қўйилгани ҳам бугунги кунда қўл келмоқда. Академияси билан танишгандим. У ерда етарлича шароитлар яратилган. Шунинг учун ҳам асосий жамоанинг иши анча енгиллашиб боради. Қолаверса “Бунёдкор” клуби ҳақида илиқ фикрларни айтишим мумкин. Бу жамоада ҳам механизм бор ва у ишлашда давом этяпти. Академияга катта эътибор қилиши натижасида иқтидорли ёшлар етишиб чиқмоқда. Бош мураббий Шуҳрат ака Мақсудов илгари “Нефтчи”да ишлаган пайтларида футболчи сифатида ўз йўлимни топиб кетишимда катта ёрдам берган. Машғулот пайтларида ва ундан ташқари холатларда ҳам ёшларга ўз маслаҳатини аямасди. Кўп ўйинчиларга ёрдам бериб, ўйнаб кетишига сабабчи бўлган инсон. Фурсатдан фойдаланиб, Шуҳрат акага миннатдорчилик билдираман ва жамоасига омад тилайман. 

- Собиқ футболчи ва бугунги мураббий Азиз Алижоновнинг фарқли томонлари нимада?

- Футболчилик пайтимда қизиққонлигим бор эди. Ҳеч кимни эшитишни хоҳламасдан, ўз билганимча қарор чиқарардим. Мураббий бўлгач, анча босилдим. Хақиқий дунё қарашга эга бўлдим. Бирор иш бошлашдан аввал, ёши катта инсонлар билан маслаҳатлашган холда, ҳар томонлама ўйлаб кўргач, кейин аниқ бир тўхтамга келишни ўргандим.  

- U-18 жамоасига раҳбарият томонидан керакли шароитлар яратиб берилганми?

- Албатта, биз учун ҳамма керакли шароитлар яратиб берилмоқда. Бунинг учун раҳбариятга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

- Илҳом Мўминжонов U-18 жамоаси ўйинларини кузатгани келадими?

-  Очиғини айтганда, шу кунгача кўрганим йўқ. Ўйин пайтида биз мураббийлар пастда бўлганимиз учун ҳам балки келган пайтини кўрмагандирман. Лекин Илҳом акани ҳозир олдида масъулиятли вазифа турибди. Уни бажариш учун асосий эътиборини бош жамоага қаратгани маъқул. Вазифа – Суперлигага чиқиш. Уларга ҳам осон эмас деб ўйлайман. Бу йўлда жамоага омад тилаб қоламан.  

- U-18 жамоасида ўз фалсафангиз бўйича иш олиб борасизми ёки асосий жамоанинг ўйин услуби бўйича ишланадими?

- Ўз фалсафам бўйича ишлайман. Чунки қўл остимдаги болаларнинг 90 фоизини имкониятларини яхши биламан. Шу ўринда улар ҳам мени нима хоҳлаётганимни яхши тушунишади. Мени ҳам футболда ўз қарашларим бор. Ёшимда 38 га қараб кетмоқда. Ўз вақтида профессионал футбол ўйнаганман. Ёшлар билан анча вақтдан буён ишлаб келмоқдаман. Шундай экан ўз йўналишимга эгаман десам хато бўлмайди. Ўйлайманки йиллар давомида орттирган тажрибам менга келажакда асқотади. Ҳар доим ўз кучимга ишонганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика