RU

Последние новости

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  4 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  13 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

⚡️ “Монца” варианти ... Новости

⚡️ “Монца” варианти ...

“Рома” форварди Элдор Шомуродов римликларни тарк этишга яқин турибди.

Албатта, “бўрилар” ўзбекистонлик футболчини "Женоа"дан катта умидлар билан харид қилиб, у билан 2026 йил ёзигача шартнома имзолади. Бироқ, Элдор Жозе Моуриньюнинг етарлича ишончини қозона олмади. Балки орада қандайдир гап-сўз ўтган ёки бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин, буниси бизга қоронғу.

Ҳозирда унинг трансфер нархи 8 млн еврони (Transfermarkt бўйича) ташкил қилмоқда. Охирги хабарларга кўра, 27 ёшли футболчига “Торино” (ўтган мавсум А Серияда 10-ўрин), “Болонья” (13) ҳамда ўзи учун қадрдон бўлган Генуядаги бошқа бир клуб “Сампдория” (15) қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ эса Туркия гранди “Галатасарой” (Суперлига ўтган мавсумида 13-ўрин) Шомуродовни трансфер қилмоқчилиги хабар қилинганди.

Аммо топ-5 лигаларида гол урган илк ўзбекистонликка “Монца” варианти қулайроқ кўринмоқда.

Клуб раҳбари “Милан” собиқ хўжайини Сильвио Берлускони ҳисобланади. Берлускони “Монца”ни 2018 йил қабул қилди ва 4 мавсум ичида 3-дивизиондан тарихда илк бор юқори элитага олиб чиқди. Инвестор бу билан чекланмоқчи эмас ва эндиги мақсад “оқ-қизиллар”ни ЕЧЛга олиб чиқиш бўлмоқда. Дарвоқе, “Милан”да Берлускони билан ажойиб дуэт ҳосил қилган Адриано Галлиани айни вақт клуб спорт директори ҳисобланади. Хуллас, режалар юқори!

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига “Ювентус”дан Филиппо Раноккья, “Интер”дан Андреа Раноккья ва Стефано Сенси, “Аталанта”дан Маттео Пессина, “Кальяри” етакчиси Андреа Карбони, “Верона” тўпурари Жанлука Капрари ҳамда бошқа бир қатор футболчиларни жалб қилди. Шунингдек, “Кальяри”га ижарага берилган тажрибали кипер Алессио Краньо ҳам ортга қайтди.

Ҳозирда монцаликларнинг олдинги чизиғида қуйидаги ҳужумчилар бор:

Дани Мотта (24 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 32 баҳсда 12+3 кўрсаткич;

Жанлука Капрари (28 ёш) – А Серия ўтган мавсумида 35 баҳсда 12+7 кўрсаткич;

Кристиан Гюткьер (32 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 37 баҳсда 14+1 кўрсаткич;

Мирко Марич (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 36 баҳсда 11+5 кўрсаткич (“Кратоне”дан ижарадан қайтган);

Патрик Чурриа (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 38 баҳсда 5+4 кўрсаткич;

Сэмюэль Виньято (18 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 13 баҳсда 1 гол (вингер сифатида ҳам ўйнайди).

Жованни Строппа бош мураббийлигидаги жамоа ўтган мавсумни асосан "3-5-2" ҳамда "4-3-3" схемаларида ўтказди. Шомуродов вингер сифатида иккала қанотда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, Строппа Элдорни ҳам марказда, ҳам қанотда ўйнатиши мумкин. У ўтган мавсум римликлар сафида юқори дивизионда 28 учрашувда (23 тасида захирадан тушган) 3+4 натижага эришди. Юқоридаги ўйинчилар орасида унга асосий рақобатни Мотта, Капрари, Марич ҳамда Гюткьердан бири туғдириши мумкин. Балки, Гюткьернинг ёши ҳисобга олинса, у бу рўйхатдан чиқар. 

“Монца” ҳужумкорлиги туфайли ўтган мавсум Б Серияда энг кўп гол урган жамоалар орасида “Беневенто”дан (62 та) кейин иккинчи бўлди. Ўтиш баҳсларида эса улар 4 учрашувда 10 та гол уришди. Охирги ўртоқлик ўйинларида натижалар ҳам ёмон эмас:

“Монца” – “Лугано” 4:0

“Монца” – “Пьяченца” 4:1

“Монца” – “Ренате” 4:0

Хулоса ўрнида, Шомуродовнинг вакиллари "Рома"дан кўра ҳужумкорликни кўпроқ хуш кўрувчи “Монца”га таклиф билан чиқса ёмон бўлмасди. Дебютант жорий мавсумнинг ўзидаёқ еврокубокларга йўл олмоқчи, форварднинг трансфер нархи юқорилигини ҳисобга олсак, клуб уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара олишни ўйлаб кўрар балки)

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика