RU

Последние новости

11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  1 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  4 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Навбаҳор” совринли ўринларни эгаллашга қодир” Новости

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Навбаҳор” совринли ўринларни эгаллашга қодир”

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини Туркиянинг Белек шаҳрида давом эттирмоқда.

“Лочинлар” мазкур йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари орқали имкониятларини синовдан ўтказишмоқда. Жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Мирзоҳид Ғофуров клуб матбуот хизматига берган интервьюсида Туркиядаги тайёргарлик жараёни, янги мавсум режалари ҳамда бошқа мавзулар юзасидан фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсумга тайёргарлик қандай кечяпти?


- Машғулотларни кўтаринки кайфиятда давом эттиряпмиз. Туркияда кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз, бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш орқали имкониятларимизни синовдан ўтказяпмиз. Тўғри, бўлиб ўтган ўйинларда имкониятни бой бердик. Аммо ўртоқлик учрашувларида асосан футболчилар бўлажак мавсум арафасида жисмоний формаларини тиклаб олиш, иложи борича жароҳат олмасликка интилиб, тўп суришади. Ахир, янги мавсум арафасида жароҳат олиш аламли, албатта. Шу боис, бундай ўйинларда натижа унчалик аҳамият касб этмайди ва бундан фожиа ясамаслик керак. Худо хоҳласа, расмий учрашувларда ижобий натижаларни қайд этамиз, деган умиддамиз.

- Сизнингча, “Навбаҳор”нинг ўтган мавсумдаги омадсизлигига нима сабаб бўлди?

- Мавсумни ёмон бошламагандик, бироқ, пандемия юқори даражали спорт формамизни сақлаб туришга халал берди. Узоқ муддат футболдан четда қолдик, якка ҳолда шуғулланишга мажбур бўлдик. Режаларимиз улкан эди, аммо коронавирус дунёнинг барча нуқталарида бўлгани каби, ўзбек футболи, жумладан, бизга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Кейинчалик чемпионат марказлаштирилган ҳолда Тошкентда ўтказилди. Суперлиганинг айнан шу қисмида кўп очколар йўқотдик, жамоамиздаги футболчиларнинг аксарияти касал бўлиб қолишди. Ўтган мавсумдаги омадсиз иштирокимизга айнан шу омилни асосий сабаб сифатида кўрсатишим мумкин. Энди, насиб қилса, янги мавсумда ўша йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун ҳозирданоқ астойдил меҳнат қиляпмиз.



- Ўтган йил сўнггида бор эътибор финал ўйини Наманганда ўтказилган Ўзбекистон кубоги беллашувларига қаратилганди. Аммо ушбу мусобақанинг чорак финалида “Насаф”га имкониятни бой бердинглар. Ўша ўйиндан сўнг, жамоа кийим алмаштириш хонасида қандай муҳит ҳукм сурди?

- Дарҳақиқат, ўша учрашувда чиройли ўйин намойиш этиб, устунликка эришган бўлсакда, буни ҳисобда акс эттира олмадик. Аслида, мақсадимиз стадионга йиғилган кўп минг сонли мухлисларни хушнуд этиб, уларга ғалаба улашиш эди. Бироқ ўша куни омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Нима ҳам дердим, бу футбол, унда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Кийим алмаштириш хонамизнинг “Насаф” билан ўйиндан кейинги ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсам, табиийки, барчамиз ранжидик, ортиқча гапиришга ҳожат қолмаганди. Жараённи тасвирлаб беришга ожизман.

- Жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар юз бермоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз?


- Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсум ёнма-ён тўп сурган футболчиларнинг кўпчилиги ҳозир ҳам жамоадалар. Демак, таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Замонавий футболда бу жуда муҳим ўрин тутади, чунки футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб тўп суришади, уларнинг жамоа муҳитига мослашишлари учун вақт талаб этилмайди. Қолаверса, “Навбаҳор” таркибига бир қатор легионерлар ҳам жалб этилди, улар ҳам аста-секин жамоага мослашишмоқда.

- Сизнингча, жамоанинг айни пайтдаги таркиби совринли ўринлар учун курашишга қодирми ёки яна кучайтириш зарурми?

- Бу масалада мураббийлар фикр билдиришса, мақсадга мувофиқ бўларди, зеро, улар жамоанинг умумий ҳолати бўйича аниқ тасаввурга эгалар. Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, ҳозирги таркибимиздан ҳам маҳоратли ва тажрибали футболчилар, иқтидорли ёшлар ўрин олишган. Ўйинимизга ҳам аста-секин сайқал берилмоқда. Албатта, жамоамиз совринли ўринлардан бирини эгаллашга қодир. Асосий мақсадимиз шу, уни амалга ошириш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

- Футболчилик фаолиятингизни ярим ҳимоячи сифатида бошлагандингиз ва кўп йиллар давомида ушбу амплуада тўп сургандингиз. Аммо 2018 йилдан буён “Навбаҳор” таркибида чап қанот ҳимоясида ўйнаяпсиз. Ушбу позицияга тезда мослашишингизда нима муҳим роль ўйнади – маҳоратми ёки жамоадошлар кўмаги?

- Футболчининг энг асосий вазифаси – жамоасига фойда келтириш, буни қайси позицияда амалга ошириш аҳамиятсиз. Авваллари мураббийлар ярим ҳимояда ўйнатишган, вазиятга қараб мослашганман, ушбу чизиқда тўп суриш орқали жамоага ёрдам берганман. Эндиликда ҳимоячи сифатида ҳаракат қиляпман. Мен учун энг муҳим нарса – жамоам манфаати йўлида тўп суриш, ғалабаларга ҳисса қўшиш. Бунинг учун агар дарвозабон ролини бажариш лозим бўлса, бунга ҳам тайёрман (кулиб).



- “Навбаҳор”нинг ҳозирги бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг машғулотлари ва ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз?


- Нўъмон Нурматович тажрибали мутахассис, ўз ишининг устаси. Унинг қўл остида ўтказилаётган машғулотлар қизиқарли кечади. Унинг ҳужумкор ўйин услубига кўпроқ эътибор қаратишини алоҳида эътироф этишим мумкин. Биласиз, ҳимоячи бўлишимга қарамай, тез-тез рақиб дарвозаси томон интилиб, ҳужумчиларга ёрдамлашишни яхши кўраман. Нўъмон Ҳасановнинг ўйин услуби менга бу борада айни муддао бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, ушбу мутахассис қўл остида тўп сураётганимдан мамнунман.

- Янги мавсумдан нима кутяпсиз?

- Мен “Навбаҳор”да тўп суряпман, бу жамоа эса ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. 2021 йилда ҳам фақат юқори ўринларни кўзлаяпмиз. Суперлигада муносиб қатнашиш ниятидамиз. Юқорида таъкидлаганимдек, буни амалга ошириш учун кучли таркибга эгамиз, бу борада хотиржамман. Қисқача айтганда, янги мавсумдан фақат ижобий натижалар кутяпман.

Кези келганида, биз – футболчиларга барча шароитларни яратиб бераётган, Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказишимизда амалий ёрдамларини аямаган Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Янги мавсумда уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- “Навбаҳор”нинг фидойи мухлислари ҳамиша соғ-саломат бўлишсин. Тўғри, ўтган йилги натижаларимизнинг қониқарсиз тус олиши уларни ранжитган. Энди буни янги мавсумда тўғрилаб, ишқибозларга чиройли ўйин ва ёрқин ғалабалар туҳфа этиш ниятидамиз. Уларга энг эзгу тилакларимни билдираман, “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватлашдан асло чарчашмасин. Уларнинг мадади ҳар доим бизга қўшимча куч бағишлайди.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика