Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"
31 янв 13:55
Новости
Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"
Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" мавсумни "Сурхон"га қарши баҳс билан бошлайди.
- Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин. Чунки ҳозир барчанинг кайфияти юқори, кучи кўп, мавсумга деярли тайёр. Балки айрим жамоалар 1-турдаги рақибини унчалик кучли эмас деб ҳисоблаши мумкиндир, лекин барчада ҳозир таркиб ўзгарган ва уларнинг нималарга қодирлигини тасаввур қилиш ҳам қийин бўлади. Шу боисдан исталган жамоа рақибларига қийинчилик туғдиради.
- Янги мавсум олдидан Суперлига ҳақида нима дея оласиз?
- Ушбу мавсум қизиқ ўтади, деб ўйлайман. Унда икки жамоа барчадан ўзиб кетиб, чемпионлик учун курашмаса керак. Кўп жамоалар даражаси бир-бирига яқин. Бу лига учун яхши. Ҳозир осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Чунки барча жамоалар рақибларини яхши ўрганмоқда. Шу боисдан ҳар бир ўйинга максимал юқори даражада тайёрланиб, яхши кайфиятда бўлиб, барқарорликни сақлаш керак. Бир ўйинни яхши ўйнагандан кейин ўша ҳолатни ушлаб қола олиш лозим.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии