RU

Последние новости

16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  3 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  11 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади" Новости

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги ОКМК ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:2) мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қизиқарли бўлди. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳам ғалаба қозонмоқчи эдик. Охирги вақтларда бизга панд бераётган жиҳат, вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик туфайли очко йўқотдик. Биринчи бўлимнинг ўзида 5-6 та яққол вазиятларимиз бор эди ва ўйинни ҳал қилишимиз мумкин эди. Шу нарса бизни қийин вазиятда қолдирди. Нима ҳам деймиз, бунинг устида ишлаймиз, бу футбол.

Агарда майдонда ўйин кўрсатмай дуранг ўйнаганимизда бошимизни деворга урсак бўларди. Ҳаёт давом этади. Албатта, ўйинни қайта кўриб чиқамиз, янада кўпроқ ишлаймиз. 


Ўз ўрнида, "Олимпик" жамоаси ҳам яхши ҳаракатланганини таъкидлаш лозим.

Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади. 

Албатта, иккинчи ўрин учун ҳали имконият бор. Бироқ айтиб ўтганимдек, яратаётган вазиятларимиздан фойдаланиш даражаси жуда паст. Менимча, биз ҳам шундоқ иккинчи ўринга чиқиб қолмаганмиз ёки мусобақани 40 очко билан бошламаганмиз-ку. Шунинг учун ҳам, аввало, мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳс учун улардан узр сўраймиз. Футболда дуранг ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Ишонаман, ғалабалар келади", - деди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика