"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди
08 авг 14:40
Новости


"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди
"Челси"нинг англиялик марказий ҳимоячиси Леви Колуилл Лондон клуби машғулотларидан бирида жиддий жароҳатланди.
"Нафақахўрлар" матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ёшли англиялик футболчи машғулот вақтида тиззасининг хочсимон боғламини узиб олган. Ҳимоячи аллақачон операция қилинган. Колуилл реабилитацияни бошлайди ва деярли бутун мавсумни ўтказиб юборади.
Леви "Челси"да 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бунгача англиялик футболчи "Брайтон" ва "Хаддерсфилд" жамоаларида ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Леви Колуилл ўтган мавсум Англия чемпионатида 35 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 1 та голга ассистентлик қилди ва 9 марта сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
Похожие новости

Комментарии