RU

Последние новости

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  7 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  21 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Миржалол Қосимов: “Учрашув бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди” Новости

Миржалол Қосимов: “Учрашув бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди”

“Ал Иттиҳод” — ОКМК (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Ал Иттиҳод” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Кучли жамоага мағлуб бўлдик. Ўйиннинг бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Кеча “Ал Иттиҳод”га қарши очиқ футбол намойиш этиш хато эканлигини таъкидлагандим. Учрашув бошида ўзимизнинг хато билан иккита гол ўтказиб юбордик. Бу баҳс натижасига таъсир қилди. Ҳаёт давом этади, ҳозир бир нима деб айтиб бўлмайди. Бугунги хатоларни қайсидир бир футболчининг бўйнига қўйиш нотўғри бўлади.

Биринчи бўлимда “Ал Иттиҳод” учта гол урди. Иккинчи бўлимда эса рақиб сизларни ўйинга қайтишингизни кутганди, бироқ бу амалга ошмади...

- Рақиб жамоаси бунга йўл қўймади

Бугун барчамиз ютқиздик, кучли жамоага мағлуб бўлдик. Бундай жамоаларга қарши баҳсда оддий хатолар ҳам голга айланиши мумкинлигини “Ал Иттиҳод” кўрсатиб берди. Гол бўлгунга қадар, рақибда гол уриш учун имконият йўқ эди. Кетма-кет голлар руҳан таъсир кўрсатди. Кеча айтганимдек, “Ал Иттиҳод” ҳимоядан ҳужумга чиқишда жуда тез ҳаракат қилди ва ўз имкониятларидан фойдаланди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика