RU

Последние новости

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  1 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"

Суперлиганинг 9-турида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Асабий ўйин бўлди. Олдин ҳам айтганман, водийда, шу жумладан, Қўқонда футбол ўйнаш осон эмас. Рақиб биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин шунга қарамасдан йигитларим иродали ғалабага эришди. Бунинг учун футболчиларимга миннатдорлигимни билдираман. Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўйнаш доимо қийин кечган. Ғалабадан хурсандман.

- ОКМК сўнгги пайтларда иродали ғалабалар қайд этмоқда. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтиряптими ёки бошқа сири борми?

- Йўқ, бунинг сири йўқ. Майдонга тушаётган футболчиларимнинг мақсади битта - чиройли ўйин кўрсатиш, мухлислар учун ўйнаш. Шогирдларимнинг ҳар бири ўйинга ўз ҳиссасини қўшишни исташади.

- Нима деб ўйлайсиз футбол ҳакамлиги савиясини ошириш учун футболчилик фаолиятини якунлаган футболчилардан ҳакам тайёрлайдиган курс очиш керак эмасмикин? Никита Мустафин, Рустам Лутфуллин, Аскер Нажафалиев каби ҳакамлар олдин футбол ўйнамаган. Футбол ўйнаганлар эса қандай қарорлар чиқариш кераклигини билади. Шу таклифга қандай қарайсиз?

- Савол учун раҳмат. Менимча Ўзбекистонда футбол ўйнамаган эркак киши бўлмаса керак. Ҳамма футбол ўйнаган, лекин айрим сабабларга кўра футболни жароҳат ёки бошқа сабаб билан давом эттира олмаган. Улар футбол мактабларига борган бўлиши мумкин. Ҳозир эшитишимга қараганда ҳакамлар академияси очилган, бу борада ҳам олдинга қадам ташланган. Бу келажакда ўз самарасини беради ва яхши ҳакамлар чиқади. Айнан қайси сабаб билан бу саволни берганингизни тушунмадим. Ҳакам ўйин давомида тизгинни қўлидан чиқариб юбориши керак эмас. Улар учун алоҳида раҳбарлар, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита, уларга ҳам ўргатадиган устозлари бор. Улар ҳам иссиқ жон, бу ҳаётда Парвардигордан бошқа ҳамма хато қилади. Фақатгина ишламаган одам хато қилмайди. Шу сабабли мен ҳакамларга, ҳатто рақиб футболчиларига ҳам баҳо бера олмайман, ўз жамоамдаги футболчиларни баҳолашим мумкин. Футболчилар ва ҳакамлар қанчалик кўп чиқса, биз фақатгина хурсанд бўламиз. Халқаро майдонларда улар ҳакамлик қилишса, байроғимиз юқорига кўтарилади, уларга мухлислик қилиб биз ҳам ўйинларни томоша қиламиз.

- "Қўқон-1912" голи вақтида дарвозабон тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бу ҳолатга фикрингиз қандай?

- Дарвозабонлар ҳам шундай ўйинлар орқали тобланиб боради. Ҳозир айтганимдек, ҳар бир инсон хато қилади. Бунгача ҳам у хатолар қилган. Бир-икки вазиятда у ҳимоячилар олдига чиқиши керак эди. Бундай ҳолат яна бир марта содир бўлди. Бу нарса унга сигнал бўлиши керак эди. Барча футболчилар шундай ўйинлардаги хатоларини ҳулоса қилиши орқали, кейинги баҳсларда бартараф этишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика