RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  3 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  0 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  558 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  1 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  3 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда" Новости

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ҳужумчи Александр Касьян ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Экватордан ўтиб олдик. Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда. Сабаби футболчиларда толиқиш ҳам бўлиши мумкин. Биз учун "Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашув жуда муҳим ўйин. Осон бўлмайди. Лекин гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб, очколарни жамғариб олиш учун имкониятимиз бор. Эртага ҳам мухлисларимизни хурсанд этиш учун майдонга чиқамиз".


— Ўтган ўйинга нисбатан эртанги баҳсда ўзгаришлар бўладими? Қандай ўзгаришларни кутиш мумкин?

— Эртанги ўйинда катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Ўйлашимча, дарвоза ўлчами ва майдон сиғими ҳам ўзгармаса керак. Албатта бу ҳазил. Аввал айтганимдек, футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди. Кучли хоҳиш ва иштиёқ билан юракдан ўйнаш керак. Икки кун олдин ўйнадик. Муҳими, эртанги баҳсда камроқ хато қилиб, кўпроқ вазиятлар яратиш ҳамда рақибни хато қилишга мажбурлаб, юзага келадиган имкониятлардан фойдаланиш. Ва албатта дарвозабонларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Улар қанча кўп жамоани қутқарса, бу футболчиларга ўйин давомида катта енгиллик ва ишонч беради.

 

Александр Касьян (АГМК ҳужумчиси): "Ҳаммага салом! Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Биз майдонга мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш учун албатта ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз қаерга келаётганимизни билардик. Бу Чемпионлар лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. АГМК Ар-Риёдга шунчаки келмаган, балки олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган".


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика