RU

Последние новости

13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   0 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  7 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  4 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  6 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  14 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  15 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  5 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  10 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  10 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  4

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқ"

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (4:2) учрашуви якунлангач ташкил этилган "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Бухоро"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз умуман қовушмади. Иккинчи таймда ўзимизга келдик, аммо поезд кетиб бўлганди.

"Қўқон-1912"га қарши ўйиндан сўнг ўйинимиздан йигитлар ҳаёлан бугун ҳам ютиб бўлишганди. Жамоамизда рақобат йўқ, марказий ҳимоячиларимиз жуда бўш ўйнашди. Отабек Шукуров жиддий хато қилди, ҳимоячи бундай ўйнамаслиги керак. "Бухоро" 15 дақиқа ичида 3та гол уриб масалани ҳал қилиб қўйди.

Иккинчи давра олдидан таркибимизни кучайтирамиз. Чемиртаннинг тақдирини кейин ҳал қиламиз. Легионер олсак ҳам маҳаллий футболчилардан икки бош устун бўлиши керак. Агар ўзимизнинг йигитлардан устун бўлишмаса улардан наф йўқ.

Сиз айтгандек терма жамоада ўйнашга ҳар бир футболчи лойиқ. Иван Нагаев яхши формада эканлигини кўриш мумкин. Аммо терма жамоанинг мураббийлар штаби бор, қарорни улар қабул қилишади. Менимча ҳозир Нагаев ҳам чақирувга лойиқ, - дейди Қосимов.

"Бунёдкор" матбуот хизмати
Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика