RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  67 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  19 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  651 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

Миржалол Қосимов: "Аянчли хатоларимиз эвазига ютқаздик" Новости

Миржалол Қосимов: "Аянчли хатоларимиз эвазига ютқаздик"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК (3:1) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Жуда ҳам муҳим ўйин эди. Ҳар иккала жамоа учун бугунги баҳс аҳамияти юқори эди. Футболчиларга ҳам мазкур ўйин аҳамияти нақадар катталигини тушунтиргандик. Ўйиндан аввал ҳам айтгандим, экватордан ўтдик ва мазкур учрашувдан яхши ўтволсак, кейинги имкониятларимиз яхшиланиши ҳақида таъкидлагандим. Ўзимиз айбдормиз. 12-дақиқадаёқ ҳисобда икки тўп фарқи билан ортда бораётгандик. Бунақанги фора билан ўйнаш керак эмас. Ўзимизнинг аянчли хатоларимиз эвазига ютқаздик. Ғалаба билан эса "Шабаб Ал Аҳли"ни табриклайман".

- Ўйиндан олдин буёғига футболчиларда жисмоний толиқиш ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтгандингиз. Бугунги баҳсда шу нарса панд бердими?

- Чарчоқ эмас, балки тезкор голлар таъсирини кўрсатди. Ҳисобда 2:0 ортда бораётганда гол билан жавоб бериб, ўйинда ёмон ҳаракатланмаётгандик. Бироқ учинчи гол жамоага руҳан таъсир қилди. Лекин жисмонан жамоамиз ҳолати ёмон эмас. Ютқазаётганда эса шошқалоқликлар руй бериб, хатолар кўпайди. Бу ерда жисмоний ҳолат эмас, жамоанинг руҳияти тушиб кетди. 

- Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Истиқлол"нинг ғалабаси гуруҳдаги барча жамоаларнинг плей-оффга чиқиш имкониятларини сақлаб қолди. Кейинги учрашувларда жамоани қандай тайёрламоқчисиз?

- Бу ўйин тарихга кирди. Жамоа жисмонан тайёр. Икки кун ичида жамоани руҳан бўлажак учрашувларга тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Олдимизда иккита қийин ўйин турибди. Агарда бугун яхши натижа кўрсатганимизда, ишимиз енгилроқ бўларди. Лекин амалга ошириб бўлмайдиган ишни ўзи йўқ. Охиригача ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика