RU

Последние новости

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Милош Милоевич: "Пахтакор"нинг натижалари тезроқ яхшиланишига тилакдошман. Бугун томошабоп футбол намойиш этолмадик" Новости

Милош Милоевич: "Пахтакор"нинг натижалари тезроқ яхшиланишига тилакдошман. Бугун томошабоп футбол намойиш этолмадик"

Элит Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Васл" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Милош Милоевич матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда жамоамни ғалаба билан табриклайман. "Пахтакор" ҳам бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Чиройли футбол намойиш эта олмаган бўлсак ҳам, биз гол урдик ва ғалаба қозондик. Дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Бугун мухлислар томошабоп ўйин гувоҳи бўлишмагандир, аммо бугун майдонда кураш кечди. Ўйин сўнгида рақиб ҳам гол уриши мумкин эди. Бундай мусобақада ҳар доим ҳам биз кутгандек ўйин бўлавермайди. Барча жамоалар кучли таркибга эга, шу сабабли ўйинлар қийин кечади" - дея фикр билдирди Милош Милоевич


Бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Софиян Буфтини

"Бугунги ғалабадан жуда хурсандман. Жуда қийин ўйини бўлишини билгандик. Бундай майдонда ўйнаш жуда қийин. Икки жамоа ҳам бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Биз мураббий айтган барча кўрсатмаларни бажардик ва ғалаба қозондик. Бу рақобатдош мусобақанинг бошланиши, холос" - дея фикр билдирди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Софиян Буфтини


- "Пахтакор" жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? "Пахтакор" жамоаси бугун сиз олдинроқ таҳлил қилганингиздек ўйнадими?

- Йўқ, фақатгина мени ҳайрон қолдирган бир жиҳат - асосий таркибдаги битта ўзгариш бўлди. Ўйин бўйича "Пахтакор" биз кутгандек ўйин намойиш этди. "Пахтакор" жамоаси асосан қанотдан амалга оширилган узатмалар орқали ўйнади. Жамоанинг ўйини 10 рақамли футболчига боғлиқ эди. Рақиб 2-3та хавфли узатмаларни амалга ошира олди. Қолган жабҳаларда эса, деярли муаммоларга учрамадик. Менинг жамоам бугун ақлли футбол намойиш этди ва рақибдан устунлик қила олди. Тўғри, бугун чиройли футбол намойиш этмаган бўлишимиз мумкин, аммо бугун анча қизиқарли жанг бўлди. Жамоам ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этмаган бўлса ҳам, бугунги ўйинимиз уч очкони қўлга киритиш учун етарли бўлди ва шу сабабли мен бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.

- "Пахтакор" жамоаси жорий мавсумда яхши натижалар қайд этила олмаётгани сабабли кўп танқид қилинмоқда. "Пахтакор" жамоасининг ОЧЛдаги келажаги ҳақида фикр билдириб ўта оласизми?

- Мен бу мусобақада биринчи маротаба иштирок этяпман. Шу сабабли рақиб ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. "Пахтакор" жуда кучли жамоа деб айтиб ўта оламан. "Пахтакор" яхши футбол намойиш этмоқда. Футболда натижа кўп талаб қилинади, умид қиламанки, рақибимиз ўзининг натижаларини яхшилаб. "Пахтакор" умидли ва иқтидорли ёш футболчиларга эга экан. Ўзбекистон чемпионати даражасини ҳам билмайман, тўғриси.

- Жамоалар бугун қизиқарли ва томошабоп футбол намойиш эта олмади, деб айтиб ўтдингиз. Тўғри, жамоангиз бугун уч очкони қўлга кирита олди, аммо ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилмаганингизни ўзингиз ҳам айтиб ўтдингиз. Жамоангиз нега бундай ўйин намойиш этганига нима сабаб бўлди? Масалан, майдон ҳолати ёки жароҳатлар халал бергандир?

- Мен ўзим ўзгартира олмайдиган нарсалар ҳақида ўйлашни ёқтирмайман. Майдон ҳолати, ҳакамлар ва бошқа жиҳатларга таъсир ўтказа олмайман. Ҳар бир мусобақада биринчи учрашув ўта муҳим. Биз ОЧЛда 4-5 йилдан буён иштирок этмаётгандик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўйин аввалида иккита жуда яхши вазиятга эга бўлгандик, агар ўша вазиятларда гол ўрганимизда ўйин бошқача тус олишимиз мумкин. Шунингдек, рақибнинг тайёргарлиги ва уларнинг тактик жиҳатлари ва бошқа сабаблар бугунги ўйиннинг бироз оддийроқ кечганига сабаб бўлди деб айта оламан.

- Софиян Буфтинига савол. "Пахтакор" жамоаси кўпчиликнинг тахминига кўра ушбу мусобақадаги энг кучсиз жамоалардан бири ҳисобланади. "Ал-Васл" кейинги учрашувларни кучлироқ бўлган "Ал-Аҳли" ва "Ал-Ғарафа"га қарши ўтказади. Кейинги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз? Улар "Пахтакор"дан анча кучлироқ бўлишининг эҳтимоли юқори.

- Биринчи навбатда ўз жамоамни ғалаба билан табриклайман. Тошкентга бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Бугун фақат "Пахтакор" ҳақида ўйладим. Кейинги рақиблар ҳақида ўйлаш менинг ишим эмас, бош мураббий кўпроқ бу вазифалар билан шуғулланади. Кейинги учрашувни биз ўз уйимизда ўтказамиз ва бу бизга устунлик бериши аниқ. Кучли жамоаларга қарши тўқнаш келганингизда, ғалаба қозониш учун бўлган иштиёқ юқорироқ бўлади. Кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижа қайд этишимизга ишонаман.



Рейтинг:    

Комментарии

+1   
18 сен 01:20:37
Rasul Matkarimov
Cheranning maoshi adashmasam 350min evro deb eshitgandim yiliga albatta....Solishtirish uchun Superligada ketma ket topurarlikni bermay kelayapdi tugri lekin Masuliyatli joyi Osiyo championlar ligasida korinmayapdi...Dinamodagi Ratinhoni oxirgi kelganni Surhondan ketgan Silvanus Nimelini olsa Sogdiyonadan Lyupcho Dorievni olsa xam Shu Cherandan kop foydasi tegadi yoki umuman Ceransizam oynasa zarardan kop foydaga qolar edi...Yaqinda Beshiktoshdagi Vincent Aboubakar qaerga otishini bilmay Hataysporga borib qoshildi Shu xam Yiliga bunchalik maosh olmaydi...Shuni chaqirib shunga shu maoshni bersa xam oynardi Narmalni evropa maydonlarini korgan legionerla tiqilib yotibdi Shu Cerandaj kechaqosin endi
   
18 сен 17:04:03
SHAHZOD
Бл## сал савол бергунча реалист булинглар. Ззз кивординглар майдон холати , судя деб. Узи Узб чемпионатида эшитуриб жонга теган шу дежурний иборалар. Ану куни Катанецданам Бунедкор майдони хакида сураган кайсидир журналист. У хам васл тренири айтган гапни такидлаган. Яни ман тасир килолмайдиган нарсалар хакида гапирмайман деб. Силарам узбексиларда барибир кон тортади, кайси Узб мураббийдан сураси майдонни судяни веноват килади. 250марта гапирсаям фойдаси юклигини узиям биладику ахир. Аммо гапиришдан чарчамайди. Сиз журналистлар хам сал дунекарашни фикрлашни узгартиринглар. Этибор беринглар хориж ОАВ сини. Яна бир гап. Кайси каллаварам девона уз жамоасини ожизлиги хакида ракиб трениридан фикрини сурайди? Блин озро ривожланинглар. Озрок купмас.
   
18 сен 06:13:29
Л Очилов
Пахтакор ва тошкентнинг командаларини таркатиб урнига топ клуб егиш керак.
   
18 сен 01:03:09
Ya Bolelshik
Juda pessimistk savollar berilibdi, ayniqsa oxirgi savol...
   
18 сен 01:01:31
Rasul Matkarimov
Пахтакор" жамоаси жорий мавсумда яхши натижалар қайд этила олмаётгани сабабли кўп танқид қилинмоқда. "Пахтакор" жамоасининг ОЧЛдаги келажаги ҳақида фикр билдириб ўта оласизми?savolni tugri berdinglarmi ozi bu ojizlikku axir qaysi dalban jurnalist berdi...Raqib jamoa murabbiyidan raqib jamoa xolati xaqida sorash
-1   
18 сен 07:06:16
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Rasul Matkarimov
Cheranning maoshi adashmasam 350min evro deb eshitgandim yiliga albatta....Solishtirish uchun Superligada ketma ket topurarlikni bermay kelayapdi tugri lekin Masuliyatli joyi Osiyo championlar ligasida korinmayapdi...Dinamodagi Ratinhoni oxirgi kelganni Surhondan ketgan Silvanus Nimelini olsa Sogdiyonadan Lyupcho Dorievni olsa xam Shu Cherandan kop foydasi tegadi yoki umuman Ceransizam oynasa zarardan kop foydaga qolar edi...Yaqinda Beshiktoshdagi Vincent Aboubakar qaerga otishini bilmay Hataysporga borib qoshildi Shu xam Yiliga bunchalik maosh olmaydi...Shuni chaqirib shunga shu maoshni bersa xam oynardi Narmalni evropa maydonlarini korgan legionerla tiqilib yotibdi Shu Cerandaj kechaqosin endi
Черан ҳеч қачон яхши ўйнамаган. Бир пайтлар ОЧЛсида Жалолни пасалари билан бир - иккита гол уруб. Черан бўлиб қолдида. Ортиқхўжаев ҳозирам шунча тўлайди - деб ўйлайсизми? Йўқ адашасиз. Тўғри ўша сиз айтган маошини бир пайтлар олар эди. Ҳозир бунчага арзимаслигини Черанни ўзиям тушуниб турибди! Бўлмаса буджети қисқарган жамоада бу қари туя бир дақиқагаям турмаган бўларди. Айтганча: анаву швецариялик турк кетгандан кейин легионерларни маоши қичқарганлиги ҳақида маълумотлар чиқдику. Маошлари Ортиқхўжаев келгандан кейин кескин пасайиб кетди!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика