RU

Последние новости

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  8 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди Новости

"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди

"Милан" ўз дарвозабони Майк Меньянга жамоа учун рекорд ҳисобланадиган маош билан янги шартнома таклиф этишни лозим топди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида хабар қилди.

Манба маълумотларига кўра, клуб франциялик посбонга йилига 5 млн еврогача маош тўлашга тайёр — бу "Милан"даги маошлар лимити доирасидаги энг юқори ойлик, шунингдек, салмоқли бонуслар ҳам назарда тутилган. Агар янги келишув имзоланса, Меньян жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади ва ҳужумчи Рафаэл Леау билан тенг даражада бўлади.

Музокаралар ҳали якунланмаган, бироқ клуб раҳбарияти оптимистик кайфиятда: ҳозирча "Милан" таклифини ортда қолдира оладиган бошқа клублар йўқ. Меньян яқин вақт ичида жавоб бериши кутилмоқда.

Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади. Жорий мавсумда у "Милан" сафида 18 ўйин ўтказиб, 8 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади. Transfermarkt баҳосига кўра, Меньяннинг қиймати 25 млн еврони ташкил этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
09 янв 12:39:53
Husniddin_LFC
Bu xozirgi kundagi Milan uchun katta pul
   
09 янв 11:54:16
Sardorbek..
5 mln xozirgi kunda juda kamku bekorga milanga faqat qariganda o'tishmasakan
   
09 янв 11:47:09
Benjamin Franklin
Hech qancha pulmasakan kamida 5-6 yillik shartnoma tuzish kere
   
09 янв 11:46:38
Islomjon Jorayev
Shartnomaga qul quy qoravoy
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика