RU

Последние новости

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  27 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  10 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди" Новости

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди"

Суперлиганинг 11-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Чиройли ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан ҳисобланади. "Локомотив" бугунги ўйини орқали турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига муносиб эмаслигини кўрсатмоқчи бўлди ва бунга эришди. Футболчиларим яхши ўйин намойиш қилди. Голга тортадиган икки ажойиб вазиятга эга бўлдик. Биринчи бўлимда Туроповнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда Жавоҳир Сидиқовнинг боши билан берган зарбаси устунга тегиб қайтди. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам голга тортадиган икки вазиятга эга бўлди. "Қўқон-1912"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин биз бу ерга шунчаки келганимиз йўқ эди. Ғалаба учун ҳаракат қилдик. Аммо сафарда ўйнаганимиз учун дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Натижа адолатли бўлди деб ҳисоблайман.

- Бош ҳакамга эътирозлар борми?
- Йўқ, ҳеч қандай эътирозим йўқ. Менимча бугунги ҳакам Ўзбекистондаги энг яхши ҳакам.

- "Сўғдиёна" ҳақида фикрларингиз.
- Яхши жамоа, оғир рақиб. Доимий равишда қарши ҳужумларда ўйнашади, узун пасларда қойилмақом ҳаракат қилишади. Шу боисдан уларнинг ҳужумини ўтказиб юбормаслик учун ҳимояда доимо концентрация бўлиши керак. Улар майдонга доимо жанг қилиш учун тушишади. Бугун биз тактик томонлама тартибли ўйнадик. Уларнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймадик. Шунингдек, тўпни ўзимизда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, омад келмади.

- Натижа ўйинга мос бўлдими?
- Менимча шундай. Бугун икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо айтишим керакки, жуда чиройли ва йилнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлди. Фақатгина гол етишмади.

- "Локомотив"да мақсад қандай, трансферлар бўладими?
- Ҳозирча бу нарсани ўйлаётганим йўқ. Футболчиларим етарлича. Аммо ўзимизга мос тушадиган футболчини топишга ҳаракат қиламиз. Ишлар давом этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика