RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  14 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  1 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  574 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  3 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

Микаэль Секейра: "Рамазон ойида 9 кун ичида 3 ўйин ўтказиш осон эмас" Новости

Микаэль Секейра: "Рамазон ойида 9 кун ичида 3 ўйин ўтказиш осон эмас"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйинни яхши бошлай олмадик. Стартда ўзимизни кўрсата олмадик. Дастлабки 15 дақиқаликдан кейин ўзимизга келдик ва ўйинимиз очилиб кетди. Бугун ўйин услубимизни бироз ўзгартирдик. Мақсадимиз - Тимурхўжа Абдухолиқов ҳамда Марат Бикмаевни ёнма-ён ўйнатиш эди. Улар биз мўлжаллаган прессингни уюштириши талаб қилинганди. Рақиблар ҳужумда яхши ўйин кўрсата олмагани сабабли ҳимояда тўпни олдинга тепиб юбораверишди.

Танаффусда ўйинни ўзгартириш учун футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Шунингдек, захирадан туширилган футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишди. Бироқ учрашув жуда оғир ўтди. "Турон" ҳам яхши жамоа. Бугунги мақсад - ғалаба бўлганди. Тўғри, бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олишимиз мумкин эди. Аммо ҳаракат қилдик ва энг керакли бўлган натижани қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Бугунги ғалабамиз адолатли бўлди.

Учрашув якунига 20 дақиқа қолганида 10 киши бўлиб қолдик. Рўза ойида рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас. Шундай бўлса-да, футболчилар интилишди ва характер кўрсата олишди. Шу орқали улар ўзлари истаган натижага эриша олишларини намоён қила олишди ва сўнгги дақиқаларда гол уришга эришишди. Бу жуда қийин, доим ҳам ўхшайвермайди. Яна бир бор "Локомотив" футболчиларини табриклайман. Шунингдек, бу ғалаба шу ерда ишлайдиган барчага, мухлисларга ҳам бағишланади. Футболчилар эса фантастик ўйин намойиш қилиб беришди.

Рамазон ойида 9 кун ичида 3та ўйин ўтказиш, устига устак 16:30да - жуда қийин. Нукусда ҳам иссиқ ҳаво бўлади. 3 кундан кейин у ерда ўйин ўйнаймиз. У ерда ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Бироқ осон бўлмайди. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. У ерда майдон сунъий. Бироқ ҳар бир футболчимга ишонаман. Ким майдонга тушадиган бўлса, ўзининг максимал кучини намойиш қилади.

- Жамоа деярли ротациясиз ўйнамоқда. Гуруҳда 1-ўрин нақд қилинди. "Арал Самали"га қарши ўйинда иккинчи таркиб ўйнаши мумкинми?
- Ҳа, ўзгаришлар бўлади. 12 кун ичида 4та ўйинда қатнашиш осон эмас. Ким ўйнаса ҳам, ёш ёки тажрибали бўлса ҳам барчага ишонаман. Фақатгина ишлашда давом этиш керак.

- Санжар Қодирқулов қачон сафга қайтади?
- У қайтишга яқин. Фақат Санжарни ҳавф остига қўймасдан, жисмоний ҳолатини яхшилаб олишини кутяпмиз.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика