"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди
10 фев 12:05
Новости
"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди
Кеча, 9 февраль санасида ФИФА Интизом қўмитаси "Металлург" клуби ва унинг собиқ футболчиси Иван Йосович ўртасидаги иш якунлангани ҳақида маълум қилди.
Бекобод клуби сербиялик футболчи олдидаги қарздорликларини тўлақонли бартараф этган ва Йосович клубга нисбатан қўлланган тақиқнинг олиб ташланишини сўраб мурожаат қилган. Шуни инобатга олган ҳолда, ФИФА Интизом қўмитаси клубга қўйилган янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқини олиб ташлаб, мазкур ишни ёпиқ деб эълон қилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда айни пайтда фаолият юритаётган клублар орасида ФИФА тақиқи мавжуд бўлганлар қолмади.
Аввалроқ "Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии