RU

Последние новости

19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  11 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  13 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

"Металлург" янги мавсумда "Пахтакор"га жиддий чорлов ташлашга тайёр" Новости

"Металлург" янги мавсумда "Пахтакор"га жиддий чорлов ташлашга тайёр"

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов жорий мавсумда "Пахтакор" ва бошқа грандларга жиддий кураш таклиф этишини таъкидлади.

"Бу йилги трансфер компаниясидан кўнглим тўлди. "Пахтакор"дан Акбар Исматуллаев, Александр Лобанов, Станислав Андреевнинг трансфер ҳуқуқларини сотиб олдик. Камолиддин Тожиев эса эркин агент сифатида бизга қўшилди. Фақатгина иккита ёш футболчи Иброҳим Йўлдошев ва Суҳроб Нуруллоевни ижарага олганмиз.

Тўғри, ўтган йили 5 футболчи "Пахтакор"дан ижарага олинганди ва ўзаро баҳсларда мазкур футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмаганимиз панд берганди. Шу тарафлама қийинчиликка дуч келгандик. Лекин мен бор ҳақиқатни айтишим мумкинки, майдонга тушган ёшлар соф виждон билан футбол ўйнашган. Буни мен бемалол юқори ишонч билан айтаман. Бу йили эса жамоамиз "Пахтакор"га катта чорлов ташлайди. Биз бунга тайёрмиз. Нафақат "Пахтакор", балки бошқа барча гранд жамоаларга ҳам "Металлург" кураш таклиф этишга қодир.

Жамоа олдидаги вазифа? Чемпионат формати ва жамоалари сони ўзгариб кетди. Эндиликда жамоамиз камида 7-ўриндан пастга тушиб кетмаслиги керак. Ҳозирча шуни айтишим мумкин", - деди Андрей Шипилов.

"Жепаровни Суперлигада ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар" — Шипилов

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумот учун: Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Металлург" "Пахтакор"дан сотиб олган 3 нафар футболчининг (Лобанов, Исматуллаев ва Андреев) трансфери учун 1 миллиарддан, жами 3 миллиард тўлаган.

Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика