"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади
14 фев 09:50
Новости
"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади
Клуб кеча яна 2 нафар футболчи Комилжон Тожиддинов ва Иброҳим Нўмонов билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
Маълумот учун, ўтган мавсумни 26 ёшли ярим ҳимоячи Комилжон Тожиддинов "Навбаҳор"да ўтказди ва 13 та баҳсда майдонга тушди. Тожиддинов футболчилик фаолияти давомида "Навбаҳор-Фарм", "Навбаҳор", "Катманду Рейзрс" (Непал) ва "Янг Элефантс" (Лаос) клублари сафида тўп тепган.

Нўмонов эса ўтган мавсумнинг дастлабки қисмини "Машъал"да бошлади ва кейинчалик "Бухоро" жамоаси сафига кўчиб ўтди. Умумий ҳисобда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасида футболчи 27 та баҳсда майдонга тушди ва 2 бор шерикларига голли узатма етказиб берди. Иброҳим Нўмонов футболчилик фаолияти давомида "Нефтчи", ОКМК, "Чизре Серҳат Спор" (Туркия), "Машъал U-21", "Машъал", "Қўқон-1912" ва "Бухоро" клублари сафида тўп тепган.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии