"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди
26 фев 22:00
Новости
"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди
Клуб ушбу трансфер борасида шундай баёнот ёзди.
Янги мавсумга режа асосида пухта тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибни шакллантириш ишларида ҳам фаолликни унутмаяпти.
Жумладан, ярим ҳимоя чизиғига тажрибали футболчи, ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш бўлган Дониёр Нарзуллаев таклиф этилди. 2021-йил клубимиз шарафини ҳимоя қилган вингер Бекободга қайтди ва янги мавсумда "Металлург" сафида тўп тепади.
Тажрибали футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 156 та ўйинда 10 та гол урган ва 11 марта шерикларига голли узатма етказиб берган. Осё Чемпионлар Лигасида 11 учрашувда майдонга тушган (2 та ассист), ОЧЛ 2 мусобақасининг 2 беллашувида (1 та ассист) ва ОФК Кубогида 4 та ўйин (1 та ассист) ўтказган.
Ўтган мавсум Ғузорнинг "Шўртан" клуби етакчи футболчиларидан бири бўлиб, клуб сафида Суперлиганинг 26 учрашувида 6 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берган, қатор беллашувларда жамоани майдонга сардор сифатида бошлаб тушган.
Дониёр профессионал фаолияти давомида "Насаф", "Металлург", "Нефтчи" ва "Шўртан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
"Дониёр Нарзуллаев янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.
Дониёр Нарзуллаев
Туғилган санаси: 11.04.1995
Туғилган жойи: Қарши шаҳри
Бўйи: 1.81
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Насаф", "Металлург", "Нефтчи", "Шўртан".
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии