RU

Последние новости

20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  23 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  15 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38

"Металлург" қорли майдонда "Турон"ни мағлуб этди Новости

"Металлург" қорли майдонда "Турон"ни мағлуб этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Суперлиганинг янги мавсумига ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси назорат учрашувида майдонга чиқди.

Рақиб олдига катта мақсадларни қўяётган Про лига А нинг янги аъзоси – Фарғонанинг “Турон” жамоаси бўлди.

Қор ёғиб туриши ва бироз изғиринли ҳавода ўтган ўйин Суперлига вакилининг ишонарли ғалабаси билан интиҳо топди. Биринчи бўлимда яйпанликлар дарвозасига киритилган иккита гол “Металлург” устунлигини таъминлади.

Ҳар иккала гол чап қанотдан бошланган комбинация маҳсули бўлди. Даставвал Аброр Тошқўзиевнинг қанотдан жарима майдонига узатиб берган тўпини Мурод Бобожонов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 1:0. Кейинги голни эса Аброрнинг ўзи киритди. “Металлург”нинг янги ўйинчиси Абдулҳақовнинг узатган тўпни жарима майдони ичида Тошқўзиев хотиржам тўхтатиб, дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди – 2:0.

Мазкур учрашувда бекободликлар устози Андрей Шипилов қўл остидаги барча ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланди. Иккала таймда таркиблар тўлиқ алмаштирилди ва заҳирадаги футболчиларга ҳам ўйин амалиёти берилди.

Назорат учрашуви.
“Металлург” (Бекобод) – “Турон” (Фарғона вилояти) – 2:0 (2:0). “Кимёгар” стадиони
Ҳакам:
Р.Абдувоҳидов.
Назоратчи: О.Дачев.
Голлар: Мурод Бобожонов (32), Аброр Тошқўзиев (38).



Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика