RU

Последние новости

10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  17 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  6 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6

“Металлург” машғулотларни бошлаб юборди Новости

“Металлург” машғулотларни бошлаб юборди

Теги :  Металлург
Коронавирус пандемияси боис футбол бўйича мамлакат миллий чемпионати баҳсларида танаффус юзага келганди.

Икки ойдан кўпроқ вақтни карантинда уйда ўтказган “Металлург” футболчилари ҳамда мураббийлар штаби кеча клуб қароргоҳида тўпланди ва Суперлиганинг 4-тур баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборишди.

“Металлург” жамоаси аъзолари клуб қароргоҳига йиғилишдан олдин пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги COVID-19 марказида коронавирус пандемиясига тест таҳлилларини топширишди. Мураббийлар штаби ҳамда футболчиларнинг барчаси соғ саломат, таҳлил натижалари салбий (манфий) эканлиги қайд этилгач, улар клуб қароргоҳига йўл олишди. Кеча куннинг биринчи ярмида жамоа бош шифокори Дилшод Аширов футболчиларни яна бир бор тиббий назоратдан ўтказгач, жисмоний тайёргарликни тиклаш машғулотлари бошлаб юборилди. Таъкидлаш керакки, машғулот тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилди.

Ўз навбатида йиғиндан олдин шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан клуб базаси, машғулот ўтказилувчи стадион ҳудуди тўлиқ дезинфекция қилинди. 

Жамоавий машғулотларни соғиниб қолган футболчилар ҳамда мураббийлар штаби илк кунги машғулотлар жараёнини катта кўтаринкилик, уюшқоқлик ҳамда тартиб қоидаларга амал қилинган ҳолда аъло кайфиятда якунлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика