RU

Последние новости

11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  1 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  1 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  2 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  2 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  3 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  1 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   4 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  2 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  4 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   23 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  11 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2

«Металлург» клуби президенти вафот этди Новости

«Металлург» клуби президенти вафот этди

Таъзия билдирамиз.

Қадрли металлурглар, ҳурматли бекободликлар!

Қайғу ва изтироб билан биз сизга “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси Сергей Анатольевич Вьюненконинг вафоти тўғрисида маълум қиламиз. Сергей Анатольевич оғир оқибатларга олиб келган қисқа давом этган касаллик туфайли 2020 йил 8 сентябрда вафот этди.

Сергей Анатольевич 1978 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Евроосиё Инновацион университетини тамомлаган. Сергей Анатольевич бутун умрини металлургия саноатига бағишлади. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “Қозоғистон алюмин” акциядорлик жамиятида қувурлар монтажчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик оператор, пўлат қуювчи, “Kasting” МЧЖда узлуксиз қуйиш машинаси бригада бошлиғи вазифаларидан ишлади.
2008 йилдан Қозоғистоннинг йирик металлургия корхоналарида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

“KSP Steel” металлургия ишлаб чиқариш бошқармаси (аввалги Қозоғистон чоксиз қувур заводи) да узлуксиз қуйиш машинаси участкаси устаси, металлургия ишлаб чиқариш бошқармасининг ўринбосари, металлургия ишлаб чиқариш бошлиғи, қувирларни прокатлаш бўйича ишлаб чиқариш бошлиғи, қувирларни прокатлаш заводи директори, қуйиш-темирчилик цехининг бошлиғи, Актюбинск рельс тўсинлари заводи"нинг техник директори, ишлаб чиқариш бўйича директори вазифаларида фаолият кўрсатган.

2017 йилдан бошлаб Сергей Анатольевич Вьюненко “Ўзметкомбинат” АЖда иш бошлаган. Дастлаб у комбинат бош муҳандиси, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари, 2020 йилдан эса “Ўзметкомбинат” АЖнинг бошқарув раиси ва "Металлург" клуби президенти вазифаларида меҳнат қилиб келган.
Сергей Анатольевич Вьюненко Ўзбекистон Республикасида қора металлургия саноати ривожига катта ҳисса қўшди. У ўзига ва корхона раҳбар ва мутахассисларига жуда талабчан эди. Унинг раҳбарлигида ферроқотишмалар, пўлат симлар ва бошқа турдаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, йирик инвестиция лойиҳаси - "Қуюв-прокатлаш мажмуаси қурилиши" ишлари бошланди.

Сергей Анатольевич металлургларнинг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратар эди.
Металлурглар учун азиз инсон бўлган Сергей Анатольевич Вьюненко бекободликлар хотирасида малакали ва тажрибали раҳбар сифатида абадий қолади.

Барчамиз учун ушбу оғир ва изтиробли кунда марҳумнинг оиласига ва яқинларига, "Ўзметкомбинат" АЖнинг бутун меҳнат жамоасига самимий ва чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика