RU

Последние новости

14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  3 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  3 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  51

"Металлург": Асосий таркиб Тошкентда, ўринбосарлар эса Бекободда йиғин ўтказади Новости

"Металлург": Асосий таркиб Тошкентда, ўринбосарлар эса Бекободда йиғин ўтказади

Теги :  Металлург
Мамлакат миллий чемпионатининг янги мавсумига илк тайёргарлик жараёнини Бекободнинг “Металлург” жамоаси Тошкентда бошлайдиган бўлди.

Футболчилар ва мураббийлар штаби 11 январь санасида пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Машғулотлар табиий қопламали майдонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўз навбатида йиғин давомида бир қатор кўрик назорат учрашувларини ўтказиш борасида спарринг рақиблар билан музокаралар ҳам олиб борилаяпти.

Ўтган мавсум кашфиёти бўлган “Металлург” U 21 жамоасининг йиғини эса 21 январь санасига мўлжалланган. Бу йил ёшлар таркиби кескин ёшартирилиши кутилмоқда. Асосий эътибор 2003-2004 йилларда туғилган йигитларга қаратилади. Машғулотлар эса Бекобод шаҳридаги “Металлург” стадиони ва футбол академиясининг сунъий қопламали майдонларида олиб борилади.

Ёшлар жамоамиздан ташқари асосий таркибда ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Клуб билан шартнома муддати тугаган айрим футболчиларга рухсат берилади. Ўз навбатида барча чизиқларни кучайтириш мақсадида янги ўйинчиларни жамоага таклиф этиш борасида ҳам селекция ишлари олиб борилмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика